Ўзбекистон дорихоналарни инспекциядан ўтказиш бўйича Британия тажрибасини ўрганмоқда
Узбекистон ва Британиянинг General Pharmaceutical Council мутахассислари дорихоналарнинг хавфга асосланган назорати ва инспекция процедураларини такомиллаштиришни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон дорихоналарни инспекция қилиш бўйича Британия тажрибасини ўрганмоқда
Ўзбекистон мутахассислари Британиянинг General Pharmaceutical Council (GPhC) ташкилоти вакили билан дорихоналарни текширишнинг замонавий ёндашувлари ва хавфга асосланган назорат тизимини қўллаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Онлайн-учрашув 4 ноябрь куни Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Замонавий амалиётлар маркази ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида томонлар дорихоналар фаолиятини назорат қилиш механизмлари, инспекцияларни режалаштиришда хавфларни баҳолашдан фойдаланиш, шунингдек, назорат тартиб-омилларини такомиллаштириш имкониятларига тўхталиб ўтдилар.
Бундан ташқари, иштирокчилар кейинги касбий тажриба алмашиш истиқболлари ва икки мамлакатнинг соҳавий ташкилотлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик йўналишларини белгилашни муҳокама қилдилар.

