Ўзбекистон делегацияси Қувайтнинг 15 та импорт қилувчи корхонаси билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Қувайтга ташрифи давомида ушбу мамлакатнинг 15 та озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилувчилари ва йирик трейдинг компаниялари вакиллари билан экспорт ҳажмини ошириш, маҳсулот етказиб бериш ва логистика масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Ўзбекистон делегацияси Кувайтнинг 15 та импортчиси билан музокаралар ўтказди.
«Кувайт бозорига гўшт ва музлатилган маҳсулотлар, қандолат маҳсулотлари, қуритилган мевалар ва дуккакли экинларни етказиб бериш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди», — дейилади хабарда.
Маълумотлардан келиб чиқишича, Abrar Universal Group ва Alyasra Foods компаниялари вакиллари билан гўшт ва музлатилган маҳсулотларни экспорт қилиш шартлари, шунингдек, сифат, етказиб бериш ҳажми, қадоқлаш ва логистика масалалари бўйича фикр алмашилди. Бундан ташқари, World Sweets компанияси ҳамда Zarqand ва Krember корхоналари ўртасида қандолат маҳсулотлари экспорти масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Souq Adan, Go Fresh, Cozmo Central Food ва SAF Kuwait компаниялари билан учрашувлар чоғида маҳаллий маҳсулотларни Кувайт бозорига олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи савдосига ихтисослашган Ariana Advanced General Trading компанияси билан қуритилган мевалар, дуккакли экинлар ва гўшт маҳсулотлари экспорти масалалари бўйича музокаралар якунида Amax Exim МЧЖ билан Ўзаро тушуниш меморандуми имзоланди.
Ташрифнинг асосий йўналишларидан бири электрон тижоратни ривожлантириш бўлгани аниқлаштирилмоқда. Alhafed National компанияси вакиллари билан ўтказилган «давра суҳбати»да электрон тижорат каналлари орқали маҳаллий маҳсулотларни Кувайт истеъмолчилари ўртасида тарғиб қилиш ва сотиш масалалари муҳокама қилинди.
Октябрь ойида Yeeb электрон савдо платформасини ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, унда аллақачон Ўзбекистон маҳсулотлари учун махсус бўлим яратилган. Бу экспортчилар учун онлайн-бозорга чиқиш борасида янги имкониятлар очади. Шу муносабат билан маҳаллий экспортчиларни платформага босқичма-босқич интеграция қилиш ва маҳсулотлар каталогларни шакллантириш режалаштирилмоқда.
Ҳамкорликнинг амалий натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Alhafed National компанияси ўртасида Ўзаро тушуниш меморандуми, шунингдек, Amax Exim ва Chortoq Mineral Water компаниялари билан экспорт масалалари бўйича меморандумлар имзоланди. Бундан ташқари, Кувайтда маҳаллий маҳсулотлар савдо уйини ташкил этиш имкониятлари ўрганилди.
Экспортни ошириш доирасида транспорт-логистика йўналишига алоҳида эътибор қаратилди. «Навоий» халқаро аэропорти вакиллари Beyout Holding, KRH ва Sky Aviation Service Group компаниялари билан авиаюк ташувларини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, томонлар тез бузиладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гўшт ва музлатилган маҳсулотларни тезкор етказиб бериш масалаларини, шунингдек, транзит ва юкларни кейинчалик тақсимлаш имкониятларини кўриб чиқдилар.

