Иқтисодиёт

Ўзбекистон Беижинг Ронгбаоченг Гроуп билан лойиҳаларни муҳокама қилди

&нбсп;О&лсқуо;збекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири о&лсқуо;ринбосари Илзат Касимов Беижинг Ронгбаоченг Течнологй Гроуп бошқаруви раиси Син Сзюнмин билан учрашув о&лсқуо;тказди.

Ўзбекистон Беижинг Ронгбаоченг Гроуп билан лойиҳаларни кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Беижинг Ронгбаоченг Течнологй Гроуп бошқаруви раиси Син Сзюнмин билан учрашув ўтказди.

Беижинг Ронгбаоченг Течнологй Гроуп озиқ-овқат саноати, энергетика, тоғ-кон саноати, тиббий технологиялар, электроника, логистика, инвестициялар ва халқаро савдо каби соҳаларда фаолият юритувчи 11 та шўба корхонани ўз ичига олади.

Компания вакилларига Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Томонлар озиқ-овқат саноати, энергетика ва тоғ-кон соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида томонлар истиқболли ташаббусларни амалий жиҳатдан биргаликда ишлаб чиқишни давом эттириш ва ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилашдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.