Иқтисодиёт

Ўзбекистон антидемпинг сиёсатини ишлаб чиқади

Президент фармони билан, ноябр ойи охиригача антидемпинг чораларини қўллашга доир қонун ва ҳукумат қарори лойиҳалари ишлаб чиқилиши белгиланди. 2023-йил охирида маиший техника импортига антидемпинг божларини ўрнатиш режа қилинган, лекин бу амалга ошмаганди.

Ўзбекистон антидемпинг сиёсатини ишлаб чиқади

Ўзбекистонда антидемпинг чораларини қўллашга оид қўшимча чора-тадбирлар ҳақида қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳалари тайёрланади.

Лойиҳада сифациз ва демпинг нархдаги импорт маҳсулотларга нисбатан антидемпинг чораларини қўллаш, шунингдек божхона божи ставкаларини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

Қонун ва қарор лойиҳалари 2026-йил ноябр ойида тайёр бўлиши керак.

Бу топшириқ президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотида белгиланган вазифалар ижросига оид фармонда назарда тутилган.

Топшириқ ижроси учун бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқалар масъул этиб белгиланган.

– чет элдан келтирилаётган товарнинг сунъий равишда жуда арзон нархда сотилиши оқибатида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар зарар кўраётган бўлса, уларни ҳимоя қилиш учун ҳукумат қўллайдиган савдо чоралари демакдир.

2023-йил декабр ойида бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бощилигидаги ҳукумат комиссиясининг баённомаси билан, маиший техника импортига тахминан 10 фоизлик антидемпинг божлари ўрнатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланган эди.

“Ўзелтехсаноат” уюшмаси 2024-йил январ ойида баёнот бериб, ўрганиш хулосаларига кўра антидемпинг божини киритиш режа қилинмаганини билдирган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.