Ўзбекистон аҳолиси Қирғизистондаги зилзила кучини ҳис қилди

Ўзбекистон аҳолиси Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучини ҳис қилди
15 сентябрь куни эрталаб Андижон вилоятининг иккита тумани аҳолиси ер силкинишини ҳис қилди. Зилзила қўшни Қирғизистонда юз берган.
Хонобод туманида силкиниш кучи 2–3 баллни, Қўрғонтепа туманида эса 2 баллни ташкил этди.
Зилзила соат 06:55 да содир бўлди. Унинг магнитудаси 3,2, чуқурлиги эса 6 километрни ташкил этди. Эпицентр Ўш вилоятида, Тошкентдан 334 километр жануби-шарқда жойлашган.

