Маҳаллий

“Ўзбекгидроенерго” АЖ Корея Миллий ассамблеяси кутубхонасига Ўзбекистон тарихига оид китоблар жамланмасини тақдим этди

Юртимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, миллий тарихимиз ва бой маданий меросимизни чуқур ўрганиш ҳамда уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида изчил давом эттирилмоқда.

“Ўзбекгидроенерго” АЖ Корея Миллий ассамблеяси кутубхонасига Ўзбекистон тарихига оид китоблар жамланмасини топширди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сураётган ушбу эзгу ташаббуслар халқимизнинг кўп асрлик тарихини, миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлашга, шунингдек, китоб ҳамда илм-маърифатнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ана шу маърифий ташаббусларнинг халқаро миқёсдаги амалий ифодаси сифатида, Корея Республикасига ташриф доирасида “Ўзбекгидроенерго” АЖ томонидан Ўзбекистоннинг бой тарихи, миллий давлатчилиги, маданий мероси, бугунги тараққиёти ҳамда мамлакатимизнинг ривожланиш йўлига бағишланган китоблар жамланмаси Корея Республикаси Миллий ассамблеяси кутубхонасига тантанали тарзда тақдим этилди.

Мазкур нашрлар орасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг асарлари, мамлакатимиз тарихи ва маданий меросига оид илмий-маърифий китоблар ҳамда Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётини акс эттирувчи нашрлар бор.

Тақдим этилган китобларнинг Корея Миллий Ассамблеяси кутубхонасининг Марказий Осиё павилонидан жой олиши алоҳида аҳамиятга эга. Эндиликда ушбу нашрлар кореялик китобхонлар, тадқиқотчилар, талабалар, олимлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда хорижий меҳмонлар учун Ўзбекистон тарихи, маданияти ва бугунги тараққиёти ҳақида маълумот олишга хизмат қиладиган муҳим маърифий манба бўлиб қолади.

“Ўзбекгидроенерго” АЖ томонидан Корея Республикасига амалга оширилаётган хизмат сафари доирасида гидроенергетика соҳасида илғор тажрибаларни ўрганиш, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва бугунги ютуқларини кенг тарғиб этишга қаратилган бундай ташаббусларнинг амалга оширилаётгани ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.

Зеро, китоб – миллат тарихини сақлайдиган хотира, билим ва маърифатни авлоддан авлодга етказадиган бебаҳо манба ҳамда халқларни бир-бирига яқинлаштирадиган маънавий кўприкдир.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.