Ўзбек таэквондочилари Париж Гран-присида кумуш ва бронзани қўлга киритдилар

Ўзбекистонлик таэквондочилар Париж Гран-присида кумуш ва бронзани қўлга киритишди
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Парижда ўтказилаётган WT таэквондо бўйича нуфузли Гран-при турнирининг навбатдаги мусобақа кунини муваффақиятли ўтказиб, иккита медални қўлга киритишди.
Аёллар ўртасидаги мусобақада Озода Собиржонова ажралиб турди: 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида у ярим финалгача етиб борди ва бронза медали соҳибига айланди.
68 килограммгача бўлган вазн тоифасида Нажмиддин Қосимхўжиев кумуш медални қўлга киритди.

