Маҳаллий

«Ўзатом»да Атомчилар шаҳарчаси қурилиши дирекциясига янги директор тайинланди

«Ўзатом» агентлиги ҳузуридаги «Атомчилар шаҳарчасини қуриш бўйича дирекция» давлат муассасаси директори этиб Бекчанов Сирож Бозор ўғли тайинланди. Бекчанов Сирож Урганч давлат университетини тамомлаган. У турли йилларда Хоразм вилоятида электр энергетикаси, иқтисодиёт, қурилиш, инфратузилмани ривожлантириш, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш соҳаларида масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, у […]да раҳбарлик ва етакчи лавозимларда фаолият юритган.

«Ўзатом»да Атомчилар шаҳарчасини қуриш бўйича дирекцияга янги раҳбар тайинланди

Бекчанов Сирож Бозор ўғли «Ўзатом» агентлиги ҳузуридаги «Атомчилар шаҳарчасини қуриш бўйича дирекция» давлат муассасаси директори этиб тайинланди.

Сирож Бекчанов Урганч давлат университетини тамомлаган. У турли йилларда Хоразм вилоятида электр энергетикаси, иқтисодиёт, қурилиш, инфратузилмани ривожлантириш, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш соҳаларида масъул лавозимларда ишлаган.

Хусусан, у туман ва вилоят ҳокимликлари аппаратларида раҳбарлик ва етакчи лавозимларда меҳнат қилиб, ҳудудни қуриш, инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини назорат қилган.

Тайинловга қадар Сирож Бозор ўғли Бекчанов Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Атомчилар шаҳарчасини қуриш бўйича дирекция Жиззах вилоятининг Фориш туманида интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий турар жой, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини шакллантириш билан шуғулланади.

Лойиҳани амалга оширишдан мақсад атом соҳаси мутахассисларининг яшаши ва ишлаши учун қулай шароитлар яратиш, мамлакат энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

«Ўзатом» агентлиги жамоаси Сирож Бозор ўғли Бекчановни тайинлов билан табриклайди ва унга фаолиятида муваффақиятлар, белгиланган режаларни амалга оширишда ҳамда Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантириш йўлида янги касбий зафарлар тилайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.