Спорт

ОÇЛ-2. «Насаф» öз майдонида «Ал-Кувайт»га ютқазди

Қарşининг «Насаф» клуби Осиё Çемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқиçидаги уçинçи öйинини «Ал-Кувайт» (Кувайт) клубига қарşи öтказиб, 0:1 ҳисобида ютқазди ва гуруҳдан çиқиş имкониятини кескин пасайтирди.

ОÇЛ-2. «Насаф» ўз майдонида «Ал-Кувайт»га ютқазди

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичининг 3-турида «Насаф» ўз майдонида «Ал-Кувайт» (Кувайт) клубини қабул қилди. Ушбу турнир нуфузи бўйича Элит Осиё Чемпионлар Лигасидан кейинги ўринда туради.

28-октабр куни Қаршида ўтказилган А гуруҳи учрашуви мезбонлар учун муваффақияциз якунланди.

Биринчи бўлимда «Ал-Кувайт» футболчиси Муҳаммад Даҳам ҳисобни очди. «Насаф» ўйин охиригача бир қатор қулай имкониятларга эга бўлди, аммо рақиб дарвозасига гол ура олмади.

«Насаф» ушбу натижадан сўнг 1 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Кувайт» 6 очко билан иккинчи ўринда.

«Насаф» турнирдаги навбатдаги ўйинини 4-ноябр куни сафарда яна «Ал-Кувайт»га қарши ўтказади.

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 турнирида 32 та клуб Ғарб ва Шарқ минтақасига ажратилган ҳолда 8 та гуруҳда иштирок этмоқда. Гуруҳда 1- ва 2-ўринни эгаллаган клублар плей-офф босқичига йўл олади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.