Технология

Нвидиа раҳбари Остонага келди: Қозоğистон сунъий интеллект йöналиşида нималар қиляпти?

Нвидиа асосçиси ва раҳбари Женсен Хуанг Қозоğистонга илк таşрифида мамлакатни робототехника ва жисмоний муҳит билан иşлайдиган СИ технологияларини (Пҳйсисал АИ) ривожлантириş бöйиçа глобал марказга айлантириşни таклиф қилди. Таşриф Қозоğистоннинг йирик ҳисоблаş қувватлари, дата-марказлар ва маҳаллий технологик компанияларга таянган янги иқтисодий стратегиясига эътиборни куçайтирди.

Нвидиа раҳбари Остонага келди: Қозоғистон сунъий интеллект йўналишида нималар қилмоқда?

Нвидиа компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг 23-октабр куни Остона шаҳрига келди. У Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт билан учрашди, мамлакатнинг сунъий интеллект соҳасидаги инфратузилмаси ва технологик экотизими билан танишди.

НВИДИА — АҚШнинг график процессорлар ва сунъий интеллект учун ҳисоблаш технологияларини ишлаб чиқарувчи йирик технологик компанияси. Унинг чиплари сунъий интеллект моделларини ўқитиш ва ишлатиш, суперкомпютерлар ҳамда маълумотлар марказларини қуришда кенг қўлланади.

Остонадаги alem.ai халқаро сунъий интеллект марказида бош вазир ўринбосари — сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев билан ўтган очиқ суҳбат ташрифнинг асосий тадбирларидан бири бўлди ва ЁуТубеъда жонли эфирга узатилди.

Хуанг Қозоғистоннинг энергетика ресурслари, муҳандислик салоҳияти ва сунъий интеллектни давлат сиёсати даражасига олиб чиққанини муҳим устунлик сифатида баҳолади. Унинг фикрича, мамлакат фақат энергия ресурсларини экспорт қилиш билан чекланмай, улардан фойдаланиб, сунъий интеллект соҳасидаги қимматли маҳсулотлар ва хизматларни ҳам ташқи бозорларга чиқариши мумкин.

“Келажакда фақат энергияни экспорт қилиш ўрнига, сиз энергияни интеллектга айлантириб, интеллектни экспорт қилишингиз мумкин”, – деди Нвидиа раҳбари.

Сунъий интеллектни ривожлантириш учун катта ҳажмларда электр энергияси, маълумотлар ва ҳисоблаш қувватлари керак. Шу нуқтайи назардан, Женсен Хуангнинг фикрича, Қозоғистоннинг табиий ресурслари ва технологик кадрлар тайёрлаш имкониятлари мамлакатга халқаро рақобатда устунлик бериши мумкин.

Нвидиа раҳбари Қозоғистонни Пҳйсисал АИ соҳасида ҳам халқаро марказга айлантириш имконияти борлигини қайд этди. Бу йўналиш сунъий интеллектнинг роботлар, автоном транспорт, ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа жисмоний тизимлар билан ишлашини қамраб олади.

Хуангнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика ва энергетика каби соҳаларнинг ривожлангани бундай технологияларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун имконият яратади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.