Нурафшонда сув таъминоти бўйича салкам 14 млрд сўм талон-торож қилиб юборилди
Оқова сув тозалаш иншоотида амалда бажарилган 73,3 млрд сўмлик қурилиш ишларини 87,2 млрд сўмга бажарилганлиги

Нурафшонда сув таъминоти бўйича қарийб 14 млрд сўм талон-торож қилинди
Тошкент вилоятида 13,9 млрд сўмлик буджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
«Сув таъминот ва оқова сув обьектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Тошкент ҳудудий бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти «Сувоқова» ДУК ўртасидаги шартномага мувофиқ, Нурафшон шаҳрида қурилаётган оқова сув тозалаш иншоотида амалда бажарилган 73,3 млрд сўмлик қурилиш ишларини 87,2 млрд сўмга бажарилган, деган сохта маълумотлар расмийлаштирилиб, 13,9 млрд сўмлик буджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

