Маҳаллий

Норин-Сирдарё ирригация бошқармаси масъули 11,5 минг доллар билан қўлга тушди

У жабрланувчига Мингбулоқ тумани ҳудудидан 40 сотих ер майдонини ауксион савдоларисиз расмийлаштириб беришини айтган.

Норин-Сирдарё ирригация бошқармаси масъули 11,5 минг доллар билан ушланди

Наманган вилоятида ер майдонларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходими Х.Д. ва фуқаро Б.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.E.ga Мингбулоқ тумани ҳудудидан 40 сотих ер майдонини ауксион савдоларисиз унинг номига расмийлаштириб беришларини айтиб, 11 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.