Маҳаллий

НКМК конида автоағдаргич шинаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса 10-сентабр куни Навоий кон-металлургия комбинатининг “Қизилқум” кон бошқармаси таркибидаги Пистали конида содир бўлган. Ҳалок бўлган ищилардан ташқари яна бир неча киши турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда.

НКМК конида автоағдаргич шинаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Навоий кон-металлургия комбинати да яна инсонлар ўлими билан боғлиқ нохуш ҳодиса юз берди.

Маълум қилинишича, 10-сентабр куни НКМКнинг “Қизилқум” кон бошқармаси таркибидаги Пистали конида автоағдаргич шинаси портлаб кетган. Ҳодиса оқибатида икки ищи ҳалок бўлган. Шунингдек, яна бир неча киши турли даражада тан жароҳати олган.

НКМК ҳозирча ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмади.

Бу комбинатда сўнгги 2 ой ичида инсонлар ўлими билан боғлиқ иккинчи ҳодиса: 21-июл куни Мурунтов конида автоағдаргич енгил автомобилни босиб, эзиб ўтиб кетган ва бунинг оқибатида 2 нафар ищи ҳодиса жойида ҳалок бўлганди.

Нурота туманида жойлашган Пистали конида биринчи портлатиш ишлари 2023-йилда амалга оширилган.

Конда тоғ жинслари асосан 55, 90 тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган Комацу русумли автоағдаргичларда ташилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.