Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари бўлди
Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у 2023-йилнинг октабридан буён Яккасарой туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари этиб тайинланди
Бош прокурор буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Нилуфар Анваровна Аллабергенова Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.
Нилуфар Аллабергенова 1971-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995-йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Турли йилларда пойтахтнинг Яшнабод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманлари прокурори ўринбосари, Яккасарой тумани прокурори лавозимларида фаолият юритган.
У 2023-йилнинг 9-октабридан буён Яккасарой туманига раҳбарлик қилиб келаётганди ва Тошкент туманларидан бирига ҳоким этиб тайинланган илк аёл бўлган.

