Никоҳ қуриş камаймодқа: Бу оила қуриş қимматга туşаётгани билан боğлиқми?
Öзбекистонда никоҳлар сони тöрт йилдан бери камаймоқда: 2022-йилда 296,7 минг, 2023-йилда 283,8 минг, 2024-йилда 271,8 минг, 2025-йилда 267,1 минг никоҳ қайд этилган. Бунга сабаб – тöй харажатлари, уй-жой муаммоси ва иқтисодий беқарорлик оила қуриşни қийинлаşтираётган бöлиşи мумкинлигида. Халқаро тадқиқотлар ҳам ёşларнинг оила ва фарзандли бöлиş режаларига пул таъсир қилиşини кöрсатади.

Никоҳлар сони камаймоқда: бу оила қуриш қимматлашгани билан боғлиқми?
Ўзбекистонда 2025-йилда 267,1 мингта никоҳ қайд этилган. Бу 2018-йилдаги 311,4 минглик энг юқори кўрсаткичдан 44,3 мингта кам. Никоҳлар сони 2021-йилдан кейин ҳар йили пасайиб борган: 2022-йилда 296,7 мингта, 2023-йилда 283,8 мингта, 2024-йилда 271,8 мингта никоҳ қайд этилган. 2025-йилда эса бу кўрсаткич 267,1 мингтага тушган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу сўнгги йиллардаги барқарор пасайиш тенденсиясининг давомидир.
Бироқ никоҳлар сони камайгани ёшлар оила қуришни истамай қўйганини ёки уларнинг барчаси турмуш қуришни кечиктираётганини англатмайди. Бунинг сабабларини тушуниш учун никоҳ статистикаси билан бирга, одамларнинг иқтисодий имкониятлари, уй-жойга эришиш шароитлари ва оила ҳақидаги қарашларини ҳам кўриб чиқиш керак.
Никоҳлар сони камаймоқда, аммо турмуш қуриш ёши ошяптими?
Оила қуришни кечиктириш ҳақидаги тахминни текшириш учун биринчи марта никоҳдан ўтаётганларнинг ўртача ёшига қараш мумкин. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилда Ўзбекистонда биринчи марта никоҳдан ўтаётган эркакларнинг ўртача ёши 25,6, аёлларники эса 21,4 ёшни ташкил этган. 2024-йилда бу кўрсаткич эркакларда 26,2, аёлларда 21,8 ёш бўлган. Демак, сўнгги йилда биринчи никоҳнинг ўртача ёши ошмаган, аксинча, бироз пасайган.
Бу муҳим фарқ. Никоҳлар умумий сонининг камайиши билан турмуш қуриш ёшининг ўзгариши бир хил жараён эмас. Шунингдек, ўртача ёшнинг бир йилда пасайиши узоқ муддатли тенденсияни тўлиқ ифодаламайди.
Никоҳлар сонига аҳолининг ёш таркиби, меҳнат миграцияси, таълим олиш давомийлиги ва бошқа демографик омиллар ҳам таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли фақат умумий рақамга қараб, ёшларнинг оилага муносабати ҳақида қатъий хулоса чиқариш тўғри бўлмайди.
Ўзбекистонда никоҳни фақат икки инсоннинг бирга яшаш ҳақидаги қарори сифатида кўриш қийин. Кўп ҳолларда бу қарор тўй маросими, унинг харажатлари ва қариндош-уруғ олдидаги ижтимоий мажбуриятлар билан ҳам боғлиқ.

