Нике оёқларни иситувчи ва массаж қилувчи “ақлли” шиппакларни тақдим этди

Нике компанияси оёқларни иситувчи ва массаж қилувчи "ақлли" шиппакларни тақдим этди. Бу маҳсулот машғулотлардан кейин тикланиш учун мўлжалланган бўлиб, Ҳйперисе билан ҳамкорликда яратилган.
Янги модел Аир Зоом Ҳйперслиде деб номланади ва у Нике Аир Зоом амортизацион таглигини ҳамда Ҳйперисеънинг иссиқлик ва тебраниш терапияси тизимини ўзида мужассам этган. Ушбу шиппакларнинг сотуви 29-сентябрдан бошлаб Нике ва Ҳйперисе веб-сайтларида, шунингдек, дунё бўйлаб танланган фирма дўконларида йўлга қўйилади.
Ушбу янги моделнинг асосий мақсади тикланиш жараёнини кундалик одатга айлантиришдир. Қизғин машғулотлар, югуриш ёки мусобақалардан сўнг спортчилар кўпинча мушакларни бўшаштиришга етарлича эътибор бермайдилар. Ваҳоланки, айнан шу босқич чарчоқни камайтиришга ва организмни кейинги юкламаларга тайёрлашга ёрдам беради. Шу сабабли, Нике ва Ҳйперисе кўпчилик машғулотдан сўнг дарҳол киядиган поябзалнинг ўзига зарур функсияларни жойлаштиришга қарор қилди.
Аир Зоом Ҳйперслидеънинг асосий хусусияти унинг созланувчи тасмаси ичига жойлаштирилган ечиладиган магнит модулидир. Бу модул оёқ устини 47 даражагача иситади ва шу билан бирга мушакларни бўшаштиришга ёрдам берадиган тебраниш ҳосил қилади. Иситишнинг учта даражаси ва тебраниш интенсивлигининг учта даражаси мавжуд. Ҳар бир тикланиш сеанси 15 дақиқа давом этади. Созламаларни модулнинг ўзидаги тугмалар орқали ёки Ҳйперисе мобил иловаси ёрдамида бошқариш мумкин. Бундан ташқари, оёқ кийим таглиги Нике Аир Зоом технологияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, юмшоқлик, амортизация ва қулайроқ юришни таъминлайди.
Никеънинг спорт инновациялари бўйича катта директори Тоби Ҳетфилднинг сўзларига кўра, компания кийилиши билан тикланиш жараёнини бошлаб юборадиган поябзал яратишни мақсад қилган. Ҳйперисе асосчиси Энтони Кац эса лойиҳанинг мақсади замонавий тикланиш технологияларини оммабоп қилиш ҳамда икки компания ишланмаларини битта оддий қурилмада бирлаштиришдан иборат эканлигини таъкидлади.
Аир Зоом Ҳйперслиде сотувга чиқарилишидан аввал профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар томонидан синовдан ўтказилди. Нидерландия терма жамоаси футболчиси ва иккала бренднинг элчиси Виржил ван Дейкнинг таъкидлашича, иссиқлик ва тебраниш уйғунлиги машғулотлардан сўнг оёқдаги чарчоқни тезроқ кетказишга ёрдам беради, Нике таглиги туфайли эса уни кундалик ҳаётда кийиш қулайдир.
Ҳйперисе учун бундай технологиялар аллақачон ўзига хос "ташриф қоғози"га айланган. Компания кўплаб профессионал спортчилар фойдаланадиган массаж қурилмалари, компрессия тизимлари ва тикланиш учун мўлжалланган бошқа қурилмаларни ишлаб чиқаради. Янги шиппаклар Нике ва Ҳйперисе ҳамкорлигида яратилган, тикланиш учун худди шундай функсияларга эга бўлган Ҳйпербоот ботинкаларидан кейинги иккинчи маҳсулотдир. Ҳар иккала модел ҳам Нике стратегиясини акс эттиради, унга кўра спортчига нафақат машғулот ва мусобақалар пайтида, балки улар орасидаги дам олиш даврида ҳам ғамхўрлик қилиш лозим.

