Дунё

Нигерияда алкогол ичган 50 га яқин одам вафот этди

Нигерияда алкогол ичган 50 га яқин одам ҳаётдан кўз юмди

Нигерияда спиртли ичимлик истеъмол қилган камида 48 киши вафот этди, яна 100 га яқини шифохонада даволанмоқда.

Алкогол таркибида метанол бўлгани тахмин қилинмоқда. Заҳарланиш ҳолатлари Ондо штатининг Одигбо ва Иреле ҳудудларида аниқланган. Жами 182 киши алкогол сабаб зарар кўрган.

“Жума куни икки қадаҳча алкогол ичиб, кўчага чиқдим. Шанба куни кўзим кўрмаётганини пайқадим”, деди шифохонада даволанаётган 32 ёшли Сола Адебаё.

Африкадаги аҳолиси энг кўп давлат бўлган Нигерияда, айниқса қишлоқ ҳудудларида қўлбола тайёрланган алкоголни истеъмол қилиш кенг тарқалган. Бундай ичимликлар арзонроқ бўлиб, уларнинг ишлаб чиқарилиши етарли даражада назорат қилинмайди.

“Спиртли ичимлик истеъмолининг миқдорига қараб, буйрак ишдан чиқади, кўз кўрмай қолади, мия шикастланади”, деди Ондо штати соғлиқни сақлаш комиссари Банжи Ажака.

Воқеа юзасидан 15 киши ҳибсга олинган. Улар орасида таркибида метанол борлигига шубҳа қилинган алкоголни ишлаб чиқаришда қатнашган ва ҳозир терговда полицияга ёрдам бераётган бир киши ҳам бор.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, илк ўлим ҳолати қарийб икки ҳафта олдин қайд этилган. Нигерия Озиқ-овқат ва дори воситаларини назорат қилиш миллий агентлиги ҳозирда пакетлар ва кичик пластик идишлардаги алкоголли ичимликларни мамлакат бўйлаб тақиқлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.