Маҳаллий

Невпорт қурилиши назорациз қолдирилмаган - Қурилиш вазирлиги

Вазирлик томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси томоидан бир муддат аввал эълон қилинган маълумотлар объектдаги қоидабузарликлар назорациз қолдирилмаганини кўрсатади.

Қурилиш вазирлиги Kun.uz сайтида чоп этилган "Қурилишдаги самарасиз назорат: Невпорт мисолида тизимли муаммога назар" сарлавҳали мақолага жавоб қайтарди.

Ушбу мақолада қурилиш соҳасидаги назоратнинг аҳволи, ноқонуний қурилмалар, мас'ул шахсларнинг жавобгарлиги ва бундай уйлардан хонадон сотиб олган фуқароларнинг ҳуқуқлари муҳокама қилинган эди. Шунингдек, Невпорт мажмуаси мисолида қурилишга мас'ул давлат органлари томонидан етарли назорат о'рнатилмагани ҳақида фикрлар билдирилган эди.

Вазирликнинг баёнотида айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хо'жалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси томонидан аввалроқ э'лон қилинган ма'лумотлар об'ектдаги қоидабузарликлар назорациз қолдирилмаганини ко'рсатади.

"Яккасарой туманида "МЕГА ЛОГИСТИСС СЕРВИСЕ" МЧЖ томонидан қурилаётган Невпорт мажмуаси жами 9 та блокдан иборат. Уларнинг 3 таси бо'йича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ищи органининг ижобий хулосаси ҳамда тегишли экспертиза хулосалари мавжуд. Ушбу блокларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш Тошкент шаҳар ҳудудий назорат инспексиясида белгиланган тартибда ро'йхатдан о'тказилган.

Қолган 6 та блокда эса қурилиш-монтаж ишлари Инспексиядан белгиланган тартибда ро'йхатдан о'тказилмасдан олиб борилаётгани назорат тадбирлари давомида аниқланган.

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан буюртмачи - "МЕГА ЛОГИСТИСС СЕРВИСЕ" МЧЖга бир неча марта бажарилиши мажбурий бо'лган ёзма ко'рсатмалар берилган. Компаниядан қурилишни тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида давом эттириш ва об'ектларни Инспексиядан тегишли тартибда ро'йхатдан о'тказиш талаб қилинган.

Бироқ ко'рсатмаларда белгиланган талаблар бажарилмаган. Натижада компаниянинг мас'ул мансабдор шахслари ма'мурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, буюртмачининг техник назоратчисига нисбатан тақдимнома киритилиб, тегишли та'сир чоралари қо'лланган", дейилади баёнотда.

Та'кидланишича, шу билан чоралар чекланиб қолмаган.

"Инспексия то'плаган ҳужжатлар қоидабузарликларга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонунчиликда белгиланган чораларни ко'риш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Айнан мана шу босқичда жамоатчиликка мазкур хабарлар э'лон қилинган ва унинг ортидан турли мулоҳазалар пайдо бо'лган. Шу нуқтаи назардан, Невпорт мажмуасидаги қурилишлар назорат органлари томонидан умуман э'тиборсиз қолдирилган, деган хулоса ҳолатнинг барча жиҳатларини то'лиқ акс эттирмайди. Об'ектдаги қоидабузарликлар аниқланган, буюртмачига мажбурий ко'рсатмалар берилган, мас'ул шахслар жавобгарликка тортилган ва материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган", дейилади баёнотда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.