Дунё

Нев Ёрк Тимес 50 йил ичида илк бор туҳмат бўйича суд ишини ютқазди

Ҳакамлар ҳайъати Тҳе Нев Ёрк Тимес (АҚШ) нашрини Алабама университети баскетбол жамоасининг собиқ ўйинчиси Кай Спирсга маънавий зарар учун 9,25 миллион доллар товон пули тўлашга ҳукм қилди. Газета 2023-йилда университетдаги отишма ҳақидаги нашрида унинг исмини янглишиб тилга олган эди.

Нев Ёрк Тимес нашри 50 йилдан зиёд вақт ичида биринчи марта туҳматга оид суд ишида мағлубиятга учради.

Воқеа 2023-йил 15-январ куни Алабама университети кампусига яқин жойда содир бўлган отишма билан боғлиқ. Ушбу ҳодисада университет баскетбол жамоаси аъзоси Дариус Майлз иштирок этган бўлиб, натижада 23 ёшли аёл вафот этган, бир қанча талабалар эса жароҳатланган. Март ойида НЙТ анонимлик шарти билан гувоҳлар билан суҳбатлашган мухбирнинг репортажини чоп этди. Журналистнинг суҳбатдошларидан бири, отишма вақтида яна бир баскетболчи Кай Спирс кампус яқинида тўхтаб турган машинада бўлганини айтган. Кўп ўтмай, нашр ўз хатосини тан олиб, матндаги ноаниқликни кўрсатиб ўтди.

Шунга қарамай, Спирс НЙТ нашрини туҳматда айблаб, газета унинг шахсий ҳаётига тажовуз қилганини ва унга кучли ҳиссий зарба етказганини даъво қилди. Ҳакамлар ҳайъати даъвогар томонини қўллаб-қувватлади.

НЙТ ҳукм ҳақидаги репортажида қайд этилишича, газета 50 йилдан ортиқ вақт давомида бирорта мақоласи юзасидан туҳмат даъвосида ютқазмаган эди. Нашр аввалги шов-шувли ишларда, жумладан, Сара Пейлин ва Доналд Трампнинг даъволарида ҳам ғолиб чиққан эди.

НЙТ вакили Чарли Штадтландер бу ҳолатни "беғараз хато" деб атади ва нашр ҳукмдан ҳафсаласи пир бўлганини, уни асоссиз деб ҳисоблашини ҳамда апеллация бериш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.