Неуе Классе услубидаги янги БМВ иХ4 тақдим этилди
БМВ иккита электромотор ва қўшимча опсия сифатидаги сариқ рангли фараларга эга янги иХ4 моделини намойиш қилди. У 2027-йилнинг март ойида сотувга чиқади.

Неуе Классе услубида янги БМВ иХ4 намойиш қилинди
БМВ компанияси иХ3 ва и3 моделлари билан бирга Неуе Классе оиласидаги учинчи модел сифатида янги иХ4 электр кроссоверини эълон қилди.
Янги автомобилнинг асосий фарқи — бренднинг одатий кроссоверларига қараганда том чизиғининг анча қия тушганидир. Стандарт версияда автомобил М Спорт услубидаги безаклар билан тақдим этилади.
иХ4 50 хДриве модели 2027-йил март ойида савдога чиқади. Сарссоопс нашрига кўра, АҚШдаги бошланғич нархи 66 200 долларни (тахминан 780 млн сўм) ташкил этади. Ишлаб чиқариш Дебрецен (Венгрия) шаҳридаги БМВ заводида йўлга қўйилади.
Савдолар бошланган дастлабки даврда барча комплектациялар тўлиқ тақдим этилмайди.
**иХ4 50 хДриве техник тавсифлари**
**Двигател:** иккита электромотор, тўлиқ ғилдиракли узатма (АВД); қуввати — 463 от кучи (345 кВт), айланма лаҳзаси — 644 Н·м.
**Динамикаси:** 0–96 км/соат тезланиш — 4,7 сония, максимал тезлиги — 209 км/соат.
**Батарея ва юриш захираси:** фойдали сиғими — 112,2 кВт·соат, ҳисобланган максимал юриш захираси — 689 км.
**Қувватлаш:** 800 волтли архитектура, 400 кВт гача бўлган ДС тезкор қувватлашни қўллаб-қувватлайди. Қулай шароитларда 10 дақиқада юриш захирасини 296 км гача тўлдириш мумкин; 10 дан 80 фоизгача қувватлаш 21 дақиқа давом этади. Шунингдек, икки йўналишли қувватлаш тизими ҳам бор.
Кейинроқ, 2027-йилда қуввати оширилган иХ4 М60 хДриве модификацияси ҳам тақдим этилиши кутилмоқда. Модел умумий қуввати 612 от кучига тенг двигателлар билан жиҳозланади, электромобил 100 км/соат тезликка 3,7 сонияда чиқади.
иХ4 М60 модели М мослашувчан подвескаси, М Спорт электрон орқа дифференсиали, такомиллаштирилган шасси созламалари ва стандарт 21 дюймли ғилдираклар билан таъминланади. Қўшимча опсия сифатида БМВ пойга автомобилларидан илҳомланган сариқ рангли чироқлар таклиф этилади.

