Нетаняхунинг ўғли АҚШдан Исроилга эвакуация қилинди

Нетаняхунинг ўғли АҚШдан Исроилга эвакуация қилинди
Исроил бош вазирининг ўғли АҚШдан Исроилга шошилинч равишда эвакуация қилинди, бунга жиддий хавф сабаб бўлган. Бу маълумотни шанба, 29-август куни Исроилнинг Умумий хавфсизлик хизмати (ШАБАК) тасдиқлади.
Махсус хизмат баёнотида айтилишича, "Яир Нетаняхуга чиндан ҳам жиддий хавф таҳдид солаётган эди. Ушбу хавфни ҳисобга олган ҳолда, вазиятни баҳолаш натижаларига кўра, уни қўриқлаш гуруҳи билан биргаликда зудлик билан Исроилга қайтариш ҳақида қарор қабул қилинди".
АҚШнинг Невсмах нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб хабар беришича, Исроил разведкаси 2025-йил охиридаёқ Флоридада Яир Нетаняхуни йўқ қилиш бўйича Эроннинг суиқасд режасини фош қилган ва бу ҳақда Америка расмийларини огоҳлантирган. Нашр маълумотига кўра, эронлик агентлар Маямида бўлиб, Нетаняхунинг ўғли яшаш жойи ва ҳаракатларини кузатиб келган.
Манбанинг хабар қилишича, доимий равишда исроиллик қўриқчилар ҳамроҳлик қиладиган бош вазирнинг ўғлига яшаш жойини дарҳол тарк этиш буюрилган. У ҳатто шахсий буюмларини ҳам олмай, шошилинч равишда Исроилга қайтиб келган ва ҳозирда ўша ерда яшамоқда.
Ўтган пайшанба куни Исроил ҳукумати раҳбарининг ўзига нисбатан ҳам Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби таҳдидлар билан чиққан эди. "Биз сионистлар режими бош вазири Бинямин Нетаняхуни дўзахга жўнатамиз", деганди Моҳсин Ризоий дпа агентлиги тарқатган интервюсида.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг ўғли Яир Нетаняху исм-фамилиясини Ёнатан Ҳонга ўзгартиргани ҳақида хабар берилганди.

