Нетаняҳу ва Зеленский Вашингтонда: муносабатлар қай томон ўзгарди?
Исроил бош вазири ва АҚШ президенти Эрон билан уруш бошланганидан бери илк марта юзма-юз кўришди. Нетаняҳу урушни давом эттиришга кўндириш орқали, октябрдаги сайловда ҳокимиятини сақлаб қолишга умид қилмоқда. Зеленский эса Трампни Россия билан урушда Киевнинг устунлигига ишонтирган ҳолда, Патриот ракеталарини ишлаб чиқариш учун рухсат олди. Россияга қарши АҚШнинг янги санксиялари бўйича ҳам силжиш бор.

Нетаняҳу ва Зеленский Вашингтонда: муносабатлар қандай ўзгарди?
Исроил бош вазири ва АҚШ президенти Эрон билан уруш бошланганидан бери биринчи марта юзма-юз учрашишди. Нетаняҳу октябр ойидаги сайловларда ҳокимиятини сақлаб қолиш умидида урушни давом эттиришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Зеленский эса Трампни Россия билан урушда Киевнинг устунлигига ишонтирган ҳолда, Патриот ракеталарини ишлаб чиқариш учун рухсат олди. Россияга қарши АҚШнинг янги санксиялари бўйича ҳам сезиларли силжишлар мавжуд.
28-июл куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Украина президенти Володимир Зеленский Вашингтонга ташриф буюришди. Эртаси куни улар АҚШнинг таниқли сенатори, марҳум Линдси Грем билан видолашув маросимида иштирок этишди.
Шуни таъкидлаш керакки, Нетаняҳу сўнгги беш ой ичида биринчи марта Трамп билан юзма-юз учрашмоқда. АҚШ ва Исроил шу йилнинг 28-февралида биргаликда Эронга ҳужум қилишган эди. Трамп ва Нетаняҳу ушбу ҳужумдан бир неча кун олдин учрашишган. Орадан беш ой ўтиб, уларнинг муносабатлари бутунлай ўзгарди.
Дастлаб Трамп Нетаняҳуга тўлиқ ишонарди ва шу ишонч асосида Эронга ҳужум уюштирди. Бироқ Трамп Эрон борасида ҳеч қандай мақсадига эриша олмади. Аксинча, энди Эрон Ҳормуз бўғозини назоратига олмоқда. Нефт нархи ошиб кетди. Трампнинг Эронга қарши ҳаракатлари ҳар томондан "фиаско"га учради.
Табиийки, Эронга ҳужумнинг асосий мафкурачиси – бир неча ўн йиллардирки, Нетаняҳу ва Исроил давлати ҳисобланади. Энди Трамп "Эрон қопқони"дан қандай чиқишни билмайди ва шу сабаб Нетаняҳуни ёмон кўриб қолди.
АҚШ – Исроилнинг дунёдаги энг асосий, балки ягона чинакам ҳомийси, ҳимоячиси, иттифоқчиси. АҚШсиз Исроил узоқ яшай олмаслигини ҳамма билади. Гарчи вақти-вақти билан Исроил лидерлари "биз мустақил давлатмиз, АҚШнинг маслаҳатларига муҳтож эмасмиз" дея жиззакилик қилишса-да, аслида АҚШсиз Исроил ҳимоясиз давлатга айланиб қолишини расмий Тел-Авив яхши тушунади. Шунинг учун Нетаняҳу олдида Трампни авраш, унга яхши кўриниш, уни манипуляция қилишдан бошқа чора йўқ. Ва Нетаняҳу бу борада бор маҳоратини, сабрини ва имкониятларини ишга солади.
Хабарларга кўра, Трамп бу сафар ҳам Нетаняҳу билан кўришишга унчалик рўйхушлик бермаган. Нетаняҳу ва унинг лоббиси бир неча кун мобайнида Трампдан қабул қилишларини илтимос қилган. Бу учрашув икки лидер учун ҳам "зарурат" дея талқин қилинган.
Трамп олдида ҳам, Нетаняҳу олдида ҳам муҳим сайловлар турибди. Ноябр ойида АҚШда оралиқ сайловлар. Октябр ойида эса Исроилда парламент сайловлари. Эронга қарши уруш борасида эса мана шу икки сайлов қарама-қарши талқин қилинади. Яъни, Трамп учун қандайдир "мўжиза" керакки, "мана, Эрон устидан ғалаба қозондик" ёки "Эронни шартларимизга кўндирдик!" дея олса. Бироқ Эрон Трампнинг шартларига кўниш ниятида эмас. Нетаняҳу учун эса, Эронга қарши кенг кўламли уруш бўлса, шунинг ўзи етади. Чунки Исроил аҳолиси Эронга қарши урушни ижобий қабул қилиши ва "Ликуд" партиясига овоз бериши мумкин.
Орадан беш ой ўтиб, Трамп америкаликларга Эрон урушини "сота олмайди". Бензин нархи ошиб бормоқда, америкаликлар Исроил учун янги урушга тортилишганидан норози. Трамп эса, Эрон муаммосининг асосий сабабчиси сифатида, Нетаняҳуни билади.
Трамп ва Нетаняҳу Оқ уйда бир ярим соатча гаплашишган. Бироқ, одатдагидан фарқли ўлароқ, йиғилишнинг бошланғич қисмига журналистлар киритилмаган. Ҳатто Нетаняҳу АҚШга хавфсизлик чораларини максимал кучайтирган ҳолатда учиб борган.
Нетаняҳу Трампни манипуляция қилиб, Эронга қарши урушни бошлаб олди. Бироқ Трампнинг узоқ муддатли уруш режаси йўқлиги сабаб, Нетаняҳу на Эрон борасида мақсадига эриша олди, ва ҳатто, энди ўзининг энг асосий иттифоқчиси ҳисобланмиш Трамп билан ҳам муносабатларига зарар етказди. Исроил АҚШ лидерларини ўзига бўйсундириш, манипуляция қилиш ниятидан воз кечмайди. Демак, расмий Тел-Авив Вашингтондаги кейинги лидерларни кузатиш, манипуляция қилиш режаси устида ишлайди.

