Непалда ГЕС туннелидан тирик ищилар топилмоқда
Сўнгги кунларда туннел ичидан уч нафар ищи олиб чиқилди. Фожианинг ўнинчи кунида яна бир аёл ўз уйи вайроналари остидан топилди.

Непалда ГЕС туннелидан тирик ищилар топилди
Непалда вайронкор сув тошқинидан тўққиз кун ўтиб икки ищи қутқарилди — улар «Тришули 3А» гидроелектростансияси туннелида қамалиб қолган эди. Реутерс агентлиги Непал армиясига таяниб хабар беришича, улар туннелга кириш жойидан тахминан 170 метр узоқликда топилган. Жабрланганлар Катмандудаги ҳарбий ҳоспиталга олиб борилган. Қутқарувчилар уларнинг ёнида яна бир кишининг жасадини ҳам аниқлаган.
26-август куни Непал ва Хитой чегарасидаги тоғли ҳудудда кўчки юз берган, шундан сўнг Тришули дарёси водийси бўйлаб лой, тош ва сув аралаш кучли сел оқими келган. Табиий офат уйлар, йўллар, кўприклар ва энергетика инфратузилмаси обьектларини вайрон қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 1344 нафарга етган, 5 мингга яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Табиий офат келтирган зарар 2,56 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Айниқса, ҳалокат вақтида ГЕС ҳудудида бўлган одамлар оғир аҳволда қолган: 900 га яқин ищи бедарак йўқолган, расмийлар улардан 500 га яқини ер ости туннелларида қолиб кетганини тахмин қилмоқда.

