“Нега буларга ҳеч кимнинг кучи етмайди?” — Тошкентда аҳоли қурилиш шовқинидан норози
Газетаъга мурожаат қилган Юнусобод тумани ъШайх Шиблийъ МФЙ аҳли маҳаллада қурилаётган 22 қаватли турар жой обьектида қурилиш ишлари туни билан давом этаётганидан норози. 2023-йилдан буён қурилишга қаршилик қилиб келадиган маҳалла аҳли ъкечалари ухлолмаяпмизъ дейди. Газета ҳолатни ўрганди.

“Нега буларга ҳеч кимнинг кучи етмайди?” — Тошкентда аҳоли қурилиш шовқинидан норози
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги “Шайх Шиблий” маҳалласида, Чингиз Айтматов кўчаси 37-уй манзилида, 22 қаватли, пастки қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш обьектлари жойлашган кўп қаватли турар жой мажмуаси қурилмоқда.
Қурилиш ҳужжатларига кўра, ҳудуднинг умумий майдони 3 гектардан ошади, шундан бир гектарида қурилиш ишлари олиб борилади. Ҳужжатларда мажмуада 44, 33, 22 ва 16 қаватли бинолар бўлиши қайд этилган.
Мазкур қурилишнинг буюртмачиси “ҲИЛЛС ГРОУП” МЧЖ, лойиҳачиси “АРХ-ДИЗАЙН САНъАТИ” МЧЖ, пудратчиси эса “ЗИЁ-САНъАТ” МЧЖ ҳисобланади.
Обьект 2023-2024-йилларда собиқ Ваксинация ва зардоблар тадқиқот институти ўрнида қурилаётгани билан ҳам кўпчиликнинг ёдида қолган. Ўшанда маҳалла аҳли ҳудудда авваллари ҳайвонлар устида тажриба ўтказилгани ва уларнинг шу ерда кўмилгани сабабли қурилиш хавфли эканини, юқумли касалликлар тарқалиши хавфи борлигини таъкидлаб, қаршилик кўрсатган. Бироқ аҳоли вакиллари судда уч марта ютқазган. Газета бу ҳақда ўз суриштирувларида бир неча бор ёзган эди.
Бугунги кунда Шайх Шиблий маҳалласи аҳолиси узлуксиз қурилиш сабабли куннинг кечки қисмида кўтарилаётган шовқиндан шикоят қилмоқда.
Қурилиш ҳудудидан 10 метр нарида, 36-уйда яшовчи Олимжон Обидов Газетаъга мурожаат қилиб, қурилиш ишлари кечаю кундуз олиб борилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шовқин сабабли атрофда яшовчилар тунлари ухлолмаяпти.
“Қурилиш 2024-йилда бошланган. Аввалига кечаси ишлашмас эди. Кейин бу ҳолат бошланди. Кечаси прожектор ёқиб, бўйинларига ҳам чироқ илиб эрталабгача ишлашади. Ярим кечаси тарақа-туқур қилиб, бақир-чақир, бир-бирларини сўккан бўлади. Болаларим кечаси билан ухлолмай йиғлаб чиқади”, — дейди 34-уйда яшовчи Абдуҳамид Бозорбоев.
2025-йил 12-апрелида Олимжон Обидовнинг Юнусобод тумани ИИБга ёзган аризасига кўра, тўрт нафар қурувчига нисбатан тунги вақтда шовқин кўтаргани учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
2026-йил июл ойи бошларида маҳалла аҳли “Менинг Юртим” телеканалига ушбу масала юзасидан мурожаат қилган. Телеканал журналисти қурилишни олиб бораётган “Ҳиллс Блуе” компанияси раҳбари Азамат Зиёевдан ҳолат бўйича изоҳ олганида, у иш вақти соат 07:00 дан 23:00 гача эканини айтган.
“23:00 дан ўтиб кетган бўлса, бу техник сабаб билан бўлиши мумкин. Агар ростдан ҳам кечаси билан ишлашаётган бўлса, чорасини кўрайлик”, — дея таъкидлаган қурилиш компанияси раҳбари.
“Кечаю кундуз ишлашаётганига сабаб, қурувчи хонадонларни ўз эгаларига вақтида топшира олмаяпти. Муддат ўтгандан кейин, пеня ҳам тўлаши керак. Менимча, шунинг учун 24 соатлик иш режимига ўтишган”, — дейди Газетаъга интервю берган шу маҳаллада яшовчи фуқаро.
Олимжон Обидовнинг таҳририятга юборган бир неча видеоларида тунги соат 03:00 бўлишига қарамай қурилиш ишлари давом этаётганини кўриш мумкин.
У айнан шу қурилиш сабаб ўзи яшайдиган хонадон деворлари дарз кетганини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, қурувчи Олимжоннинг уйини ҳам таъмирлаб беришини айтган. Бироқ “шундан кейин қурувчини ҳеч ҳам топиб бўлмаяпти”.
Олимжон Обидов 2026-йилнинг июнида Бош прокуратурага ёзган аризасида қурилиш сабаб ўзи яшайдиган уйнинг ички ва ташқи деворларида ёриқлар ҳосил бўлгани ва буни қурувчи томон қоплаб беришини, шунингдек, қурилиш обьектининг ҳужжатлари, экспертиза хулосаларининг қонунийлигини текширишни сўраган.
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси томонидан юборилган жавоб хатида “ҲИЛЛС ГРОУП” МЧЖга тегишли “Кўп қаватли турар жой биносини қуриш” обьектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома 2026-йилнинг 23-апрелида берилгани айтилади. Бироқ обьектнинг расмий паспортида қурилишга рухсат 2024-йил 5-февралда берилгани кўрсатилган.
“Инспексия томонидан мазкур қурилиш блоки бўйича мониторинг ишлари ўтказиш жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган ҳамда ёзма кўрсатмалар ўз вақтида бартараф этилмаганлиги юзасидан жамият масъул мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган”, — дейилади жавоб хатида.
Прокуратура хабарномасида Обидовга уйининг таъмирлаб берилиши юзасидан судга мурожаат қилиш тавсия этилган.
“24 соат қурилиш ишлари олиб борилганлиги тўғрисида фото-видео далилларни ҳам жўнатяпмиз, бизга ўрганиш жараёни ҳақида аниқ маълумот берилмаяпти. Шунчаки қурилиш қонун доирасида олиб бориляпти, дея жавоб берилди. Ваҳоланки, маҳалла фуқароларининг ИИБга берилган аризаларида иш жараёни 24 соат давом этаётгани келтириб ўтилган”, — дейди Обидов.
Шайх Шиблийда яшовчилардан бири Қудрат Юнусов қурилажак бинонинг баландлигидан ҳам норози.
“Эртага тепангизда тоғ тургандек бўлади-да. Тепангизда одамлар яшайди, ташқарига қарайди. Бир томон Шанхай, бир томон ҳовли. Кейин нима бўлади, бузиш ишлари бу ёққа ҳам ўтади-да”, — дейди у.
Қурилиш бўлаётган жойда илгари футбол ва болалар майдончалари бўлган. Қурувчилар у ердаги ўйин жиҳозларини бироз тепароққа кўчирган.
“Кўриниб турибдики, ҳозирги болалар майдончасининг аҳволи ачинарли. Энг ёмони, бу ерда катта кучланишли ток бор, ким ҳам бу ерда боласининг ўйнашини истайди”, — дейди Олимжон Обидов.
Гоогле Эартҳ дастури орқали қурилиш майдони ўрнида 2023-йил апрелида кўп сонли дарахтлар бўлганини кўриш мумкин. 2024-йил апрелига қайтилса, дарахтларнинг асосий қисми йўқолиб қолгани акс этади.
2023-йил 30-апрел.
2024-йил 30-апрел.
Олимжон Обидов 2024-йил августида Экология вазирлигига қурилиш майдони ҳудудида дарахтлар кесилгани юзасидан ҳам мурожаат қилган.
Экология вазирлиги Тошкент шаҳри бошқармаси “ҲИЛЛС ГРОУП” МЧЖ директори ўринбосари Жамилбек Камоловга нисбатан қурилиш олиб борилаётган майдон ҳудудида 29 туп қимматбаҳо турга мансуб дарахтларни рухсациз таг қисмидан олиб ташлагани юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирган.
6-сентябрда Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди мазкур ҳолат бўйича “ҲИЛЛС ГРОУП” МЧЖ директори ўринбосари Жамилбек Камоловни МЖтКнинг 79-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топган.
Суд Камоловга 3,4 млн, “ҲИЛЛС ГРОУП” МЧЖга (Экобошқарма фойдасига) 32 млн 640 минг сўм жарима қўллаган.
Ҳозирда маҳалла аҳлининг асосий талаби — қурилиш ишларини тунги соатларда тўхтатиш, болалар майдончасининг хавфсиз ва қулай қилиб таъмирланиши.
“Шунча курашганимнинг натижаси бир уюм қоғоз бўлди. Мен ариза ёзавераман, ўрнига „жарима қилдик“, „тушунтириш ишлари олиб борилди“, „ҳаммаси қонун доирасида“ деган жавоблар бўлаверди. Нега буларга ҳеч кимнинг кучи етмайди? Ўз уйимизда тинч ҳолатда дам олишга ҳақимиз бор-ку, шуни таъминлаб беришсин, холос”, — дейди Олимжон Обидов.

