Навоийда суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди
Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Азиза Мирзаева ЙТҲда ҳалок бўлди. ЙТҲ 15-август куни тушда “Зарафшон-Томди” йўлида содир бўлган.

Навоий вилоятида суд раиси йўл-транспорт ҳодисасида ҳаётдан кўз юмди.
Жиноий ишлар бўйича Томди туман суди раиси Азиза Мирзаева ЙТҲ қурбони бўлди. Бу хабарни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, фожиали ҳодиса 15-феврал куни тушга яқин "Зарафшон-Томди" йўлида юз берган. Азиза Мирзаева Зарафшон шаҳридан Томди туманига ишга кетаётган вақтда ЙТҲга учраб, воқеа жойида вафот этган.
39 ёшли Мирзаева Азиза Асатовна 2024-йил декабр ойида Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси лавозимига биринчи беш йиллик муддатга тайинланган эди. Марҳума икки фарзанднинг онаси бўлган.
Судялар олий кенгаши ва Олий суд Азиза Мирзаеванинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

