Маҳаллий

Навоийда қуйма олтинни 340 млн сўмга ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоийда 340 миллион сўмга қуйма олтинни ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Навоийда ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар фуқаро қуйма олтинни ноқонуний йўл билан 340 миллион сўмга сотишга уринаётган вақтда ушланган.

Аниқланишича, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида истиқомат қилувчи, 1987 ва 1993-йилларда туғилган бу икки шахс 212,9 грамм қуйма олтинни харидорга 340 миллион сўмга сотиш бўйича келишувга эришган. Улар мижозга 999 пробали 26,3 грамм олтинни бериб, қолган қисмини кейинроқ етказиб беришни ваъда қилган ҳолда, ундан 20 минг доллар ва 100 миллион сўм олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бундан ташқари, улардан бирининг яшаш хонадонида қумдан олтин ажратиб олишга мўлжалланган яширин сех ташкил этилгани ҳам фош этилди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда қимматбаҳо металларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу модда 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

Аввалроқ Тошкент вилоятида болалардан фойдаланиб олтин ва 40 минг долларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш ҳолати ҳам фош этилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.