Маҳаллий

Навоийда болаларни мунтазам калтаклаб келган хусусий боғча тарбиячиси қамалди

Тарбиячи Навоий шаҳридаги Амин кидс хусусий боғчасида ишлаган. У болаларга тарбия бериш ва тартибга солиш усули сифатида уларни калтаклаб, зўрлик ишлатган ҳолда қийнаб келган. Тарбиячи судда турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабабли доим асабий ҳолатда юрганини айтиб, қилмишига пушаймонлик билдирган.

Навоийда болаларни мунтазам калтаклаб келган хусусий боғча тарбиячиси қамалди

Навоийда болаларни калтаклаб келган хусусий боғча тарбиячиси жиноий жавобгарликка тортилди.

Суд қарорига кўра, 23 ёшли Н.Э. 2025-йил декабридан 2026-йил апрелигача Навоий шаҳридаги Амин кидс хусусий боғчасида 1-3 ёшли болалар гуруҳида тарбиячи сифатида ишлаган. У шу гуруҳдаги 5 нафар вояга етмаган болани калтаклаб, зўрлик ишлатган ҳолда қийнаб келган. Натижада болалар енгил тан жароҳати олган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода унинг болаларга бақиргани, силтаб тортгани, ургани ва тепганини кўриш мумкин. Текширувлар давомида у болаларни мунтазам равишда дўппослаб келгани аниқланган.

Н.Э. судда айбига қисман иқрорлик билдирган.

“7-апрел куни болаларга дидактик ўйинларни ўргатаётган вақтимда ёрдамчи тарбиячи ёнимда эди. Болалардан бири гапларимга қулоқ солмасдан бошқа болаларни тишлаб, қорнидан тепаётганини кўрдим ва қўлим билан унинг елкасидан уриб, кийимидан тортган ҳолда ўйин майдончасига улоқтириб юбордим.

Шу куни болалар телевизор томоша қилиб ўтирганида икки тарбияланувчининг қулоғидан тортиб, танбеҳ бердим. Тушлик пайтида яна бир бола инжиқлик қилавергани учун енгидан тортиб, отиб юбордим. Мен болаларни уриб, танбеҳ бераётганимда ёрдамчи тарбиячи видеога олиб турганидан хабарим бўлмаганди”, деган у ўз кўрсатмасида.

Н.Э. турмуш ўртоғи билан ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар сабабли доим асабий ҳолатда юрганини, оилавий низолар кайфиятига таъсир кўрсатганини айтиб, суддан енгиллик сўраган.

Судда калтакланган болаларнинг ота-оналари жабрланувчи сифатида кўрсатма берган. Улардан бири боғчадан келгач ўғлини чўмилтирмоқчи бўлганида қўл, оёқ ва орқасида шилинган жароҳатлар борлигини кўрганини, бу ҳақда тарбиячидан сўраганида у “арғимчоққа урилиб кетганида жароҳат олган бўлиши мумкин”, дея жавоб берганини айтган.

Бошқа ота-оналар ҳам шунга ўхшаш кўрсатмалар беришган.

Ҳолат юзасидан психологик текширув тайинланиб, болаларнинг тарбиячи Н.E.ga нисбатан реаксиясига эътибор қаратилган. Тарбиячининг сурати кўрсатилганда болаларда қўрқув, онасига интилиш каби реаксиялар кузатилган. Психолог болаларда тарбиячи билан боғлиқ травматик ҳолат, психологик ҳамда жисмоний зўравонлик аломатлари мавжудлиги ҳақида хулоса берган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.