Иқтисодиёт

Навоий ва Чирчиқ шаҳарлари аҳолисидан йиллик декларация сўралади

Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида доимий рўйхатдан ўтган, 18 ёшдан катта жисмоний шахслар тажриба-синов тариқасида 2026 ва 2027-йиллардаги жами даромадлари ва харажатлари ҳақида Солиқ иловаси ёки my3.soliq.уз портали орқали декларация топширади – ҳукумат қарори билан бунинг тартиби белгиланди. Декларация натижасида аниқлаштирилган солиқ базасига ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланмайди.

Навоий ва Чирчиқ шаҳарлари аҳолиси йиллик декларация топширади

Навоий ва Чирчиқ шаҳарлари аҳолиси тажриба-синов тариқасида жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тартиби белгиланди. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори 20-октабр куни эълон қилинди.

Ўзбекистон президентининг 2025-йил 10-декабрдаги қарорига мувофиқ, солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш амалиётини тажриба-синов тариқасида жорий этиш белгиланган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 19-октабр кунги қарори билан эса бунинг тартибини белгиловчи вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.

Қарорга кўра, декларация 2026–2027-йилларда олинган даромадлар бўйича Солиқ қўмитасининг Электрон солиқ хизматлари портали (my3.soliq.уз) ва “Солиқ” мобил иловаси орқали тақдим этилади.

Декларацияни Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, 18 ёшдан катта жисмоний шахслар топширади. Бу икки шаҳарда ҳисобга қўйилганига олти ой тўлмаган шахслар ҳамда ҳисобот йилида солиқ органига ишга қабул қилинган ходимлар декларация топширмайди.

2026-йил учун декларация 2027-йилнинг 1-апрелидан кечиктирмай, 2027-йил учун декларация эса 2028-йилнинг 1-апрелидан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Солиқ органи муддатидан камида бир ой олдин хабарнома юборади.

Декларацияда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, мулкий, моддий фойда тарзидаги ва бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 371, 375, 376 ва 377-моддалари); кўчмас мулк, кўчар мулк ва мажбуриятлар (солиқлар, коммунал хизматлар ва кредитлар) кўрсатилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.