Навоий шаҳрида ҳоким ўзгарди
2023-йил июл ойидан буён Навоий шаҳрига раҳбарлик қилиб келган Дилмурод Эргашев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган Бобир Исломов шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Навоий шаҳрида ҳоким алмашди
Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти ҳокимининг 2026-йил 13-октабрдаги тегишли қарорига мувофиқ Исломов Бобир Ҳуснидинович Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланган.
Тайинловга қадар у “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бобир Исломов 1981-йилда Навбаҳор туманида туғилган. У 2003-йилда Навоий давлат кончилик институтини, 2005-йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини, 2012-йилда эса Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Навоий шаҳрига 2023-йил июл ойидан бери Дилмурод Эргашев раҳбарлик қилиб келаётганди.
Унинг лавозимдан олиниши сабаби очиқланмаган.
Президент 21-июл куни йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача бажариладиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида бош вазирга 17 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқишни топширганди. Рўйхатда Навоий шаҳри ҳокими ҳам бор эди.

