Лайфстайл

Насиба Абдуллаева билан куйлаган ва Воҳиджон Исоқовдан товуқ сўраган қизалоқ — Васлида Сафарзода ким ўзи?

Насиба Абдуллаева билан куйлаган ва Воҳиджон Исоқовдан товуқ сўраган қизалоқ — Васлида Сафарзода ким ўзи?

Тожикистонлик тўққиз ёшли қизалоқ Васлида Сафарзода куйлаган “Бари гал” қўшиғи ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг ҳам эътиборини тортган эди. Васлида тоғаси билан “Омон-омон” дастурига келиб, ўзининг қизиқишлари ва истеъдоди ҳақида сўзлаб берди.

“Жияним танилиб кетишини кутмаган эдим”

Насиба Абдуллаеванинг қўшиқларини у аввалдан айтиб юрарди. Мусиқа чиқариш учун калиш ва тапочкалар билан деворга уриб, оҳанг ҳосил қиларди ва қўшиқ куйларди. Мен шу ҳолатни видеога олиб, Инстаграмъга жойлайман деб ўйлагандим. Аммо Васлиданинг видеоси бунчалик машҳур бўлиб кетиб, одамларга ёқишини тасаввур қилмагандим, дейди унинг тоғаси Кароматилло.

“Тўртта тилда бемалол сўзлаша олади”

Устози — онаси. Уйда оилавий инглизча ва русча гаплашишади. Ўзбеклар ҳам бор, шундан ўрганган. Тўққиз ёш бўлишига қарамай, зеҳни ўткир, хотираси кучли. Ўзингизни таништириб, исмингизни айцангиз, икки йилдан кейин ҳам эслаб, айтиб бера олади, дейди у.

“Жияним Воҳиджон Исоқовдан товуқ беришини сўради”

Чегарадан ўтганимизни эшитган хонанда Воҳиджон Исоқов шу қизчани кўргани бораман деб, келган. Орзуйинг нима деганида, жияним “Менга товуқ керак” деди. Эртаси куниёқ Воҳиджон Исоқов бир хўрозни олиб келиб берди, деди тоғаси.

Қизалоқ нима сабабдан товуқ сўраганини ўзи айтди:

Товуқни шунчаки сўрадим, менга шулар ёқади, деди Васлида ва “Жўжаларим” болалар қўшиғини куйлаб берди.

У “Бари гал” қўшиғини ижро этиши учун созандалардан доира чалиб туришларини сўради. Васлида нафақат классик мусиқаларни, балки ўзбек эстрада қўшиқларини ҳам билади. У Муниса Ризаеванинг “Аламим бор” қўшиғини айтишни ёқтиради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.