Намангандаги тезкор тадбирларда 15 та жиноят фош этилиб, 6 нафар қидирувдаги шахс ушланди

Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда 15 та жиноят фош этилиб, қидирувдаги 6 нафар шахс қўлга олинди
Наманган вилоятида жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар амалга оширилди.
Натижада 103 нафар шахс ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келаётгани аниқланди. Уларнинг 37 нафарининг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби, 66 нафарида эса маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тадбирлар давомида 35 та совуқ қурол топилди. Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, сотиш ва етиштириш билан боғлиқ 19 та ҳолат қайд этилиб, 400 граммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси ҳамда 11 туп гиёҳвандлик ўсимлиги ашёвий далил сифатида олинди.
Бундан ташқари, 4 та ўқотар ва 2 та пневматик қурол, ноқонуний валюта сақлаш билан боғлиқ бир ҳолат, ноқонуний диний таълим ҳамда диний мазмундаги материалларни тарқатиш билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди.
Тезкор тадбирлар натижасида аввал очилмай қолган 15 та жиноят ҳам фош этилди. Қидирувда бўлган 6 нафар шахс ушланди, бедарак йўқолган 2 нафар шахс топилди.

