Дунё

Наманганда талабаларга нисбатан талончилик қилган талабалар ушланди

Наманган шаҳридаги техникумнинг 7 нафар талабаси 4 нафар талабанинг ёнидаги пул, соат ва телефонларини зўрлик ишлатиб олиб қўйишган.

Наманганда талабаларга нисбатан талончилик содир этган талабалар ушланди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида бир гуруҳ йигитлар бошқа йигитларнинг буюмларини зўрлик билан олиб қўйган ҳолат акс этган видеотасвирлар тарқалди.

Ушбу ҳолат Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, 19-сентабр куни Наманган шаҳрининг “Даштбоғ” маҳалласи ҳудудида 2-сонли касб-ҳунар техникумининг 1-босқичида таҳсил олаётган 7 нафар талаба шу техникумнинг 1-босқичида ўқийдиган 4 нафар талабанинг ёнидаги пул, соат ва телефонларини зўрлик ишлатиш йўли билан талон-торож қилган.

Терговга қадар ўтказилган текширув давомида видеотасвирда акс этган барча иштирокчиларнинг шахси аниқлаштирилди. Шунингдек, мазкур ҳолат оқибатида бирор-бир шахсга тан жароҳати етказилмагани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.