Наманганда фуқароларни Полшага ишга юбориш эвазига $10,4 минг талаб қилган эркак ушланди
Наманганда МЧЖ раҳбари 4 нафар фуқарони Полшага мавсумий ишга юбориш эвазига 10,4 минг доллар талаб қилгани аниқланди. Эркак олдиндан 4,4 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

Наманганда фуқароларни Полшага ишга юбориш эвазига $10,4 минг сўраган эркак ушланди
Наманган шаҳрида тўрт кишини Полшага ишга юборишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган масъулияти чекланган жамият раҳбари қўлга олинди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
МЧЖ раҳбари Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро ва 3 нафар танишини Полшага мавсумий ишга юбориш эвазига 10,4 минг доллар сўраган.
Эркак олдиндан 4,4 минг долларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

