Иқтисодиёт

Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаролардан 125 млн сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилгани аниқланди

Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида пулли хизматлар нархини ошириб белгилаш орқали фуқаролардан 125 млн сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилгани аниқланди. Уч муассасага маблағни қайтариш бўйича кўрсатма берилди.

Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаролардан қарийб 125 млн сўм ортиқча маблағ ундирилгани маълум бўлди

Рақобат қўмитаси Наманган, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги учта тиббиёт муассасасида пулли хизматлар нархларини белгилашда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади.

Ўрганишлар давомида фуқаролардан қарийб 125 млн сўм маблағ асоссиз ундирилгани қайд этилди.

Жумладан, Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2026-йил феврал, март ва апрел ойларида УЗИ хизмати учун 416 нафар истеъмолчидан жами 34,3 млн сўм асоссиз олингани аниқланди. Қўмита маълумотига кўра, бу маблағлар навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилмаган ҳолда ундирилган.

“Исте'молчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, бир хил ҳажм ва сифатдаги ишлар ҳамда хизматлар учун турли нархлар белгилаш, жумладан уларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш тақиқланади.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани соғлиқни сақлаш бўлимида ўтказилган ўрганишда 2024−2025-йилларда пулли тиббий хизматлар нархларини белгиланган тартибларга риоя қилмаган ҳолда ошириш оқибатида беморлардан 55,7 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олингани аниқланди.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти филиалида 2023−2025-йилларда пулли тиббий хизматлар нархларини белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда ошириш ҳолати аниқланган. Натижада беморлардан 35 млн сўмга яқин ортиқча маблағ ундирилган.

Қўмита маълумотларига кўра, Наманган, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳудудий бошқармалари махсус комиссиялари томонидан ушбу учта тиббиёт муассасасига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

Муассасаларга тарифларни амалдаги тартиб ва талаблар асосида қайта шакллантириш, нархларни мақбуллаштириш ҳамда қарийб 125 млн сўм маблағни истеъмолчиларга қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси 8 та тиббиёт муассасасида нархлар бўйича ўрганиш ўтказиб, 127 мингдан ортиқ бемордан 285,4 млн сўм ортиқча пул ундирилганини аниқлаган эди.

Идора олтита шифохонага нисбатан иш қўзғатган ва хизматлар нархларининг ўртача 5−10 фоизга арзонлашишини таъминлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.