Наманган жамоат транспорти учун 12 та автобус олиб келинди
Наманган шаҳри жамоат транспорти парки яна 12 та&нбсп;Анкаи русумидаги автобус билан тўлдирилди. Янги автобуслар шаҳар ичидаги йўналишларда брутто-шартнома асосида ҳаракатланади. Аввалроқ президент 1-сентабргача 90 та&нбсп;автобус, 50 та&нбсп;электробус ва&нбсп;30 та&нбсп;микроавтобус харид қилиш вазифасини қўйганди.

Наманган жамоат транспорти учун 12 та янги автобус келтирилди
Наманган шаҳридаги жамоат транспорти парклари яна 12 та замонавий автобус билан тўлдирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ма'лум қилди.
Хабарга кўра, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи “Малакали автотранс сервис” МЧЖ томонидан вилоятга 12 та Анкаи русумидаги автобус олиб келинган. Янги автобуслар шаҳар ичидаги йўналишларга брутто-шартнома тизими асосида бириктирилади.
Транспорт вазирлиги ма'лумотларига кўра, ушбу автобуслар Наманган шаҳрида жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш, йўловчилар учун хавфсиз ва қулай қатновни таъминлаш ҳамда транспорт тизими самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024−2025-йилларда вилоятга жами 96 та автобус келтирилган. Жумладан, “Экспресс Долина” МЧЖ томонидан 36 та Ютонг, “Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан эса 60 та Зҳонгтонг русумидаги автобус харид қилинган. Ҳозирда мазкур автобуслар Наманган шаҳридаги 9 та йўналишда брутто-шартнома асосида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Бундан аввал, 2025-йил декабр ойида Наманганга Хитойнинг Зҳонгтонг Бус компаниясида ишлаб чиқарилган 30 та замонавий автобус олиб келинганди.
23-июн куни вилоят ситуацион марказида Шавкат Мирзиёев мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглаган, ўшанда Наманган шаҳри жамоат транспортини ривожлантириш учун 1-сентабргача 90 та автобус, 50 та электробус ва 30 та микроавтобус, 1-июлгача эса қўшимча 105 та электробус харид қилиш топширилганди.
Ма'лумот учун, Анкаи русумли автобуслар Хитойнинг Анҳуи Анкаи Аутомобиле Со., Лтд компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

