Лайфстайл

Музлатилган гўшт, бўш идиш ва микротўлқинли печга қўймаслик керак бўлган бошқа нарсалар (фото)

Музлатилган гўшт, бўш идиш ва микротўлқинли печга қўйиш тавсия этилмайдиган бошқа нарсалар (фото)

Кўпчиликка маълумки, микротўлқинли печга тухум қўйилса, у ёрилиб кетиши, овқат фолга билан ўралса, идишнинг сирти учиши мумкин. “Новий очаг” нашри микротўлқинли печга қўймаслик керак бўлган нарсалар ҳақида маълумот берди.

**Бўш идиш**

Микротўлқинли печнинг ичида ҳеч нарса бўлмаса, уни ёқиқ ҳолда қолдирманг. Стакан ёки тарелкани олганингиз заҳоти уни ўчиринг. Агар микротўлқинли печнинг ичида ўзига сингдира оладиган маҳсулотлар бўлмаса, магнетрон (аслида микротўлқинли генератор) уларни ўзи сингдира бошлайди. Бундай ҳолатда микротўлқинли печ ёниб кетиши ёки ёмонлашиши мумкин. Микротўлқинли печдаги маҳсулотлар худди кафтларимизни бир-бирига ишқалаганимиз каби иситилади.

**Музлатилган гўшт**

Кўплаб уй бекалари музлатилган гўштни микротўлқинли печда иситиб, кейинги пишириш жараёнини тезлаштирмоқчи бўлади. Бу хавфли бўлиб, патоген бактерияларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин, чунки микротўлқинли печда жараён нотекис кечади. Микротўлқинли печлар фақат сирт қатламида ишлайди, 3 сантиметрдан чуқурроққа кирмайди. Иссиқликнинг қолган қисми иссиқлик ўтказувчанлиги туфайли маҳсулотга ўтказилади, яъни озиқ-овқат ўзини иситади.

**Қалампир**

Микротўлқинли печни тўлиқ қувватига қўйиб ёқсангиз, қалампир тухум каби портлаши ва ёниб кетиши мумкин. Яна бир муаммо капсаицин моддаси бўлиб, у сабзавотни аччиқ ва иссиқ қилади. Капсаицин микротўлқинли печда қиздирилганда аерозолга айланади, агар микротўлқинли печнинг эшигини очсангиз, газ идиши каби ишлайди. Хулоса: агар қалампирдан нимадир тайёрламоқчи бўлсангиз, уни газ печида ёки плитада пиширган маъқул.

**Қоғоз пакетлар**

Баъзи овқатланиш жойларида аввал сотиб олинган булочка ёки сендвични микротўлқинли печда қайта пишириш сизга зарарсиз туюлиши мумкин, бироқ ундай эмас. Ушбу ўрамларнинг баъзилари микротўлқинли печлар таъсирида ёниши мумкин.

**Пластик идишлар**

Пластик идишлар ва микротўлқинли печ яхши комбинация эмас. Кўпгина пластмасса турлари эстрогенга ўхшаш моддаларни ўз ичига олади, бу эса баъзи органларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Микротўлқинли печда қиздирилганда, бу моддалар озиқ-овқатга киради ва бундай овқатни истеъмол қилиш соғлигимиз учун зарарли бўлади. Шунинг учун пластмасса идишни шиша идишга алмаштирган маъқул. Контейнерларни асосан музлаткичда озиқ-овқатни сақлаш учун ишлатган маъқул.

Агар микротўлқинли печда иситишдан ташқари, грил режимини ҳам ёқсангиз, ҳатто иссиқликка бардошли идишлар ҳам юқори ҳароратга бардош бера олмайди.

**Овқат контейнерлари**

Кўпинча ресторанлардаги озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш учун ишлатиладиган идишлар қиздирилганда зарарли кимёвий моддаларни ҳам чиқаради. Улар овқатни иситиш учун эмас, балки узоқроқ сақлаш учун хизмат қилади.

**Ҳар қандай маҳкам ёпиладиган идиш**

Шиша идишлар, қутилар, озиқ-овқат идишлари ва бошқалар қиздирилганда ёрилиб кетиши мумкин. Помидор ёки колбаса каби қобиғи ёки пўстлоғи бўлган маҳсулотларни печга қўйишдан олдин тешиб қўйган маъқул. Агар шундай қилинса, улар иситилганда ёрилиб кетмайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.