Спорт

Мусиалага нима бўлди?

Мусиала билан боғлиқ вазият қандай?

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала “Лейпсиг”га қарши ўйинда ҳаракациз қолиб, ҳушини йўқотган эди.

Клубга яқин манбалар футболчининг соғлиғи ҳақида маълумот берди.

Манбанинг хабарига кўра, футболчи иссиқ об-ҳаво туфайли бош айланиши ва қон айланиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Клубда ўтказилган дастлабки текширувлар Мусиаланинг бир неча кундан сўнг тўлиқ машғулотларга қайтиши мумкинлигини кўрсатди.

Клубнинг спорт директори Макс Эберл ҳам футболчининг ҳолати бўйича жиддий хавотирлар йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Мусиала 19-август куни “Ҳайденҳайм”га қарши бўлиб ўтадиган сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Агар тикланиш жараёни режа бўйича давом эца, 23 ёшли ярим ҳимоячи ҳафта охирида “Боруссия Дортмунд”га қарши Германия Суперкубоги ўйинида майдонга қайтиши мумкин.

Мусиала яқинда жароҳати сабаб жарроҳлик амалиётини ҳам бошидан кечирган эди. У мавсумолди тайёргарлик жараёнларида тўлиқ иштирок эта олмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.