Иқтисодиёт

Мурожаатлар ортида инсон манфаатлари бор

Микрокредитбанк тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш алоҳида эътибор қаратиладиган йўналишлардан бири ҳисобланади

Мурожаатлар замирида инсон манфаатлари мужассам

Микрокредитбанк тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш алоҳида эътибор қаратиладиган йўналишлардан бири саналади.

Ушбу мурожаатларнинг 3 057 таси белгиланган муддатдан олдин, 404 дан ортиғи эса белгиланган муддат ичида кўриб чиқилди.

Буни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатлар сони камайгани ҳам тасдиқлайди.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври давомида республика бўйича Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига қараганда 657 тага камайган.

Шу билан бирга, соҳада амалга ошириладиган ишлар ҳали талайгина.

Албатта, мурожаатлар келаётган ҳудудлар кесимида маълумотлар таҳлил қилиниб, масаланинг келиб чиқиш сабаблари ҳам ўрганиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар иштирокида 184 та сайёр қабул ўтказилиб, 1,5 мингга яқин аҳоли ва тадбиркорнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди. Мазкур сайёр қабуллар давомида 1375 та мурожаат ижобий ҳал этилиб, шундан 1188 нафарига 37,5 млрд сўм миқдорида кредит ажратилган бўлса, 119 нафар мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, банк Бошқаруви томонидан ҳудудларда тадбиркорлар билан 63 та учрашув ва очиқ мулоқот ташкил этилди. Мазкур учрашувларда келиб тушган 635 та мурожаатнинг 625 таси ижобий ҳал этилди.

Бир сўз билан айтганда, Микрокредитбанк тизимида аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилмоқда. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати бор, уни таъминлаш эса ҳар биримизнинг вазифамиздир.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.