Маҳаллий

Муҳиддин Қориёқубов таваллудининг 130 йиллиги нишонланди (фото)

Юртимизнинг опера, мусиқий-драматик ва академик санъати шаклланишига муносиб ҳисса қўшган беқиёс тарихий шахс

Муҳиддин Қориёқубов таваллудининг 130 йиллиги нишонланди (фото)

«Туркистон» санъат саройида Ўзбек давлат филармонияси асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Муҳиддин Қориёқубов таваллудининг 130 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси ташкил этилди.

Тадбирда маданият ва санъат соҳаси масъуллари ҳамда фахрийлар, Муҳиддин Қориёқубовнинг авлодлари, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик қатнашди. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат Филармонияси томонидан уюштирилган ушбу юбилей кечаси ўз даврида мусиқа санъатининг кўплаб йўналишларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган устоз санъаткор хотирасига юксак ҳурмат ифодаси бўлди.

Муҳиддин Қориёқубов нафақат филармония ташаббускори, балки юртимизнинг опера, мусиқий-драматик ва академик санъати шаклланишига ҳам муносиб ҳисса қўшган беқиёс тарихий шахс ҳисобланади.

Шу боис дастурда Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри ҳамда Муқимий номидаги давлат мусиқали театри артистлари ўз вақтида «Шарқнинг биринчи баритони» дея юксак эътироф этилган Муҳиддин Қориёқубов томонидан ижро этилган илк ўзбек операларидан парчаларни куйлашди.

Шунингдек, мазкур юбилей кечасида Давлат академик халқ чолғулари оркестри жўрлигида Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Муножат Йўлчиева, Мансур Тошматов, Замира Суюнова, Женисбек Пиязов ҳамда хонандалар Рустам Алимардонов, Севара Тўланова, Дилфуза Қобиловалар чиқиш қилиб, Муҳиддин Қориёқубов репертуаридаги қўшиқларни ижро этишди.

Дастур давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Хор жамоаси ҳамда Давлат Хор капелласи ижро этган асарлар, шунингдек, «Шодлик» рақс ансамбли ва «Баҳор» давлат рақс ансамблларининг жозибадор чиқишлари томошабинларнинг гулдурос олқишларига сазовор бўлди.

Ушбу тантанали дастур билан Ўзбекистон давлат филармониясининг 90-консертлар мавсуми ҳам расман очилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.