Мугабенинг ўғли ҳашаматли машиналар контрабандаси бўйича суриштирув чоғида "ҳужум қилгани" учун ҳибсга олинди
Марҳум собиқ президент Роберт Мугабенинг ўғли бошқа тўрт нафар эркак билан бирга 5 ноябрь куни суд олдида жавоб беради.

Мугабенинг ўғли ҳашаматли автомобиллар контрабандаси бўйича текширув чоғида «ҳужум қилиш» айблови билан ҳибсга олинди
Зимбабвенинг марҳум собиқ президенти Роберт Мугабенинг ўғли Белламин Мугабе тан жароҳати етказиш (ҳужум қилиш) иши бўйича ҳибсга олинди, хабар беради полиция.
The New Zimbabwe онлайн янгиликлар сайтининг хабар қилишича, у сешанба куни Зимбабвега иккита транспорт воситасини ноқонуний олиб киришда гумонланиб ушланган беш кишидан бири бўлган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, автомобиллар Зимбабве Коррупцияга қарши кураш комиссияси томонидан мусодара қилинган.
29 ёшли Мугабе — Роберт Мугабе ва унинг иккинчи хотини Грейс Мугабенинг кенжа ўғли. 2019 йилда вафот этган Роберт Мугабе 2017 йилда 93 ёшида ҳокимиятдан четлатилишидан олдин Зимбабвени 37 йил давомида бошқарган.
Полициянинг маълум қилишича, Мугабе 43 ёшли Мунаше Мубаву, 42 ёшли Терренс Йоханнес Чиньемба, 33 ёшли Фредсон Питер ва 34 ёшли Соломон Памире билан бирга ҳибсга олинган.
Полиция баёнотига кўра, уларнинг бешаласи ҳам 3 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида (Гринвич бўйича 16:30) Хараредаги Brompton Guest Lodge меҳмонхонасида содир бўлган ҳужум (тан жароҳати етказиш) иси бўйича ҳибсга олинган.
Уларнинг 5 ноябрь куни суд олдида намоён бўлиши кутилмоқда.

