Маҳаллий

Муддатли тўлов муддати 12 ойдан ошмайди

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш шартномаларига янги талаблар белгиланди. Унга кўра, истеъмолчининг муддатли тўлов бўйича мажбурияти шартнома тузилган кундан бошлаб 12 ойдан ошмаслиги керак.

Президентнинг «Аҳолига муддатли тўлов хизматлари кўрсатилишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, муддатли тўлов хизматлари шартномалари бир қатор талабларга жавоб бериши шарт.

Хусусан, муддатли тўлов хизмати объектининг нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан ошмаслиги белгиланди. Шунингдек, шартномада муддатли тўлов хизмати операторининг комиссия (устама) тўловлари ва товар, иш ёки хизматнинг якуний қийматига киритиладиган бошқа тўловлар алоҳида кўрсатилиши лозим.

Муддатли тўлов хизмати бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, жумладан, воситачилик ҳақлари, неустойка, жарима, пеня ва бошқа жавобгарлик чораларининг умумий миқдори йилига муддатли тўлов миқдорининг ярмидан ошмаслиги керак.

Истеъмолчи муддатли тўлов суммасини исталган вақтда тўлиқ ёки қисман қўшимча жарима, пеня ва комиссияларсиз муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари, муддатли тўлов хизматини кўрсатиш шартномаси бўйича истеъмолчи мажбуриятининг энг кўп муддати шартнома тузилган кундан бошлаб 12 ой этиб белгиланди.

Шу билан бирга, 2027-йил 1-январдан бошлаб қиймати БҲМнинг 3 бараваригача бўлган товар истеъмол кредити шартномалари ва уларнинг ижро этилиши ҳолати ҳақидаги маълумотларни кредит бюроларига тақдим этиш талаб қилинмайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.