МрБеаст ва унинг жамоаси Ўзбекистонда нималар қилди?
Совринли ўйин ва хайриялар ўтказувчи ютубер МрБеаст Ўзбекистонга ташрифи чоғида Тошкентда мусобақа ўтказиб, ғолибларни мукофотлади. Самарқандда мухлислар қуршовида қолди. Ижодий жамоаси эса республиканинг 4 ҳудудини суратга олди. ъБу мен кўрган энг ашаддий мухлислар базасиъ, дейди блогер.

**МрБеаст ва унинг жамоаси Ўзбекистонда нималар қилди?**
9-октабр куни Жимми Доналдсон номи билан танилган америкалик ютубер, контент яратувчи ва хайриячи **МрБеаст** Ўзбекистонга ташриф буюрди. У улкан буджетли видеолари, ноодатий мусобақалари, миллионлаб долларлик совринлари ва хайрия лойиҳалари билан машҳур бўлиб, ЁуТубеъда 520 млн нафардан ортиқ обуначига эга.
Блогернинг Ўзбекистонга келиши мамлакатнинг Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилди. Ташкилотчилар бу ташриф креатив иқтисодиёт улушини ошириш, рақамли индустрияларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро медиа технологияларини минтақага олиб киришга хизмат қилиши мумкинлигини билдирмоқда.
Тошкентдаги Замонавий санъат марказига келган блогер аввал йиғилганлар билан саломлашди ва ўзи ҳамда жамоаси тасвирланган катта деворий мурални намойиш этди. Унда ижодкорларнинг Самарқанд ва Хоразмга боргани акс этган.
Шундан кейин МрБеаст ўзбекистонлик мухлислар орасида катта совринли ўйин ўтказди. Тадбирдан бир неча кун олдин жамғарманинг расмий саҳифасида рўйхатдан ўтган 232 минг нафар талабгордан 200 нафари саралаб олинди.
Иштирокчилар мусобақанинг биринчи босқичида махсус платформадаги саволларга жавоб беришлари керак эди. Бу босқичдан муваффақиятли ўтган 10 киши кейинги босқичга йўл олди. Кейинги босқич саволларига жавоб бера олган 3 нафар финалчи яшил майдонда тўп тепди.
Финалда ғолиб чиққан 3 иштирокчининг ҳар бирига МрБеаст 100 млн сўмдан мукофот пули берди. Ғолиблардан бири ютуғини янги уй хариди учун бошланғич тўлов сифатида ишлатишини айтган бўлса, яна бири уни интернетдаги контентини ривожлантиришга сарфлашини билдирди.
Кейин ютубер майдон ташқарисидаги 100 дан ортиқ ёш мухлислари билан учрашди. Уларга ўз бренди остидаги Феастаблес ширинликларидан улашди.
Жимми Доналдсон Тошкентга ташрифи якунида бу ерда бўлгани ва ўз видеоларидан бирини суратга олаётганидан мамнун эканини айтди. “Дунёнинг турли бурчакларида мухлисларимиз билан учрашиш ҳар доим ёқимли. Бугун ташриф буюрган ва бу тадбирни чинакамига ўзига хос қилган барчага миннатдорчилик билдираман”, — деди ижодкор.
Мухлислар билан кечгача давом этган учрашувдан сўнг блогер 10-октабр куни Самарқандга йўл олди. Регистон майдонида уни минглаб ёш мухлислар қуршаб олди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда уни кўриш учун келган оломон тиқилинчда қолиб кетгани кўринади. Буни блогернинг ўзи ҳам тасдиқлаб, таассуротларини Инстаграм саҳифасида айтиб ўтди. У мухлисларга миннатдорчилик билдирди, бироқ бу шов-шув суратга олиш ишларини қийинлаштирганини ҳам тан олди.
“Ростини айцам, Ўзбекистон мен кўрган энг ашаддий мухлислар базасига эга экан десам бўлади. Айтмоқчиманки, бу ақл бовар қилмас ҳолат. Биз ҳатто йўлдан ҳам ўта олмаяпмиз. Менимча, бу ерда мингдан ортиқ одам бор, улар машинамиз ортидан эргашиб келишяпти. Қаранг, қанча одам?! Бизни олиб бориш учун милиция ходимини чақиришимизга тўғри келди. Билмадим, лекин сигнал овози ҳеч тугамаяпти. Бу ердалигим жуда кўп стрессга сабаб бўлаётгандир балки. Балки кетишимиз керакдир. Менинг хавфсизлик бўлими бошлиғим ваҳимага тушяпти”, — дея таъкидлаган у.
Ўша куни блогер рафиқаси билан тезюрар поездда Тошкентга қайтди ва мамлакатга сафарини якунлади. Маданият ва санъат жамғармаси хабарига кўра, блогернинг Ўзбекистондаги иш жадвали олдиндан келишилган бўлган. Дастурдаги бирорта банд бекор қилинмаган, унинг жўнаб кетиш санаси ҳам олдиндан белгиланган.
МрБеаст АҚШга қайтгач, унинг ижодий жамоаси ташрифнинг кейинги кунида Бухоро ва Хоразмда тасвирга олиш ишларини давом эттирди. Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида олинган тасвирлар блогернинг келажакда чиқариладиган видеоларидан бирида ишлатилади, деворга чизилган мурал ҳам шу видеога бағишланган эди, дея изоҳ берди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Газета МрБеаст ва унинг жамоасининг Ўзбекистонга ташрифини қайси ташкилот молиялаштиргани ҳақидаги саволларга жавоб ололмади. Бироқ интернетдаги маълумотларга кўра, машҳур ютубер саҳифасига жойланадиган 30 сонияли реклама нархи 2,5 млн доллардан ортиқ. Бу МрБеаст ва унинг собиқ бизнес шериги ўртасидаги суд иши ҳужжатларига асосланиб, Бусинесс Инсидер кўриб чиққан 2024-йил бошидаги рақамлардир. Унинг ўзи тармоқларга жойлайдиган видеоларини тайёрлаш учун 3−4 млн доллар атрофида маблағ сарфлашини айтган.
28 ёшли ижодкор 2012-йилда МрБеаст6000 номи билан фаолият бошлаган. 2017-йилда 100 000 гача санаб чиққани акс этган видеоси билан интернетда машҳур бўла бошлаган.
Жимми Доналдсоннинг ишлари бутун дунё аудиториясига оммабоп томошалар, мусобақалар ва совға тарқатиш аксиялари орқали етиб боради, шу жумладан муҳтожларга миллионлаб долларлик озиқ-овқат ва эҳтиёж буюмлари улашилади. У медиа ва маҳсулот хизматлари компанияси Беаст Индустриес ҳамда шоколад ва газаклар бренди Феастаблесънинг асосчиси. Шунингдек, Амазон Приме Видео тарихидаги энг кўп томоша қилинган ссенарийсиз сериал “Беаст Гамес”нинг бошловчиси ҳисобланади.
Доналдсон ЁуТубе каналини 2012-йилда, 13 ёшида бошлаган ва шу платформадан кенг кўламли хайрия ҳаракатлари ҳамда бизнеслар қуриш учун фойдаланади. Унинг глобал ташаббуслари #ТеамТреес ва #ТеамСеас ўрмонларни тиклаш ва океанларни тозалаш учун жами 50 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғди. 2020-йилда у Беаст Пҳилантҳропй ташкилотини ишга туширди. Бу ташкилот 20 миллиондан ортиқ бепул овқат тарқатган ва ўнлаб лойиҳаларга раҳбарлик қилган, жумладан, Камерун, Кения, Сомали, Уганда ва Зимбабведа чучук сув қудуқлари қурилган, Кентукида тўфондан жабрланганлар учун уйлар бунёд этилган, Коста Рикада уйсизларга турар жой берилган, Украина қочқинларига эса 3 миллион доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатилган.
2022-йилда у Феастаблесъни ишга туширди. Бренд какао етиштиришда болалар меҳнатини йўқ қилишни мақсад қилган: фермерларга яшаш учун етарли даромад тўланади, Фаир Траде сертификатига эга какао ловияларидан фойдаланилади, шунингдек, болалар меҳнатини бартараф этиш тизимлари билан ҳамкорликда фермаларда болалар меҳнати текширилиб, босқичма-босқич тўхтатилади.
Доналдсон ва унинг жамоаси медиа, кўнгилочар соҳалар, спорт, технология, чакана савдо ва меҳмондўстлик соҳаларидаги брендлар ва машҳур шахслар билан мунтазам ҳамкорлик қилади. 2024-йилда у Амазон МГМ Студиос билан ҳамкорликда “Беаст Гамес”ни яратди. Бу 10 серияли реалити-мусобақа бўлиб, унда 1000 иштирокчи 10 миллион долларлик пул мукофоти учун курашади. Бу телевидение тарихидаги энг катта иштирокчилар сони ва энг катта ягона пул мукофоти бўлди. Сериал 80 та мамлакатда Приме Видеўнинг энг яхши ссенарийсиз сериали бўлди ва платформанинг ссенарийсиз контент бўйича энг йирик дебюти ҳисобланади.
Доналдсон оиласи билан Шимолий Каролина штатининг Гринвилл шаҳрида яшайди.

