Моуринё “Реал”ида асосий таркибдан тушиб қоладиган икки футболчи маълум — Эл Насионал

Моуринё "Реал"нинг асосий таркибидан тушиб қоладиган икки футболчининг кимлиги ма'лум бо'лди — Эл Насионал
"Реал Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуринё Ла Лига стартида "Эспанёл" устидан қозонилган г'алабадан со'нг дастлабки тактик о'згаришларни амалга оширишга қарор қилди.
"Эл Насионал" нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис то'пнинг олдинга етказилиш тезлигидан норози бо'либ, навбатдаги расмий учрашувда қанотларни янгиламоқчи.
Қайд этилишича, Алваро Каррерас асосий таркибдаги о'рнини ё'қотади. Моуринё ҳимоянинг чап қанотига Марк Кукуреляни туширишни режалаштирмоқда. Кукуреля мураббийда о'зининг агрессивлиги ва юқори интенсивликдаги ҳаракатлари билан яхши таассурот қолдирган. Испаниялик футболчи қанот бо'йлаб юқорига-пастга ҳаракатланишда самаралироқ ва ҳужумларга қо'шилганида ҳимояда ишончлироқ о'йнайди.
Арда Гюлер янги схеманинг асосий "қурбони"га айланади. Моуринё туркиялик футболчи о'нг қанотдан марказга силжиши орқали Жуд Беллингемнинг вазифаларини такрорлаб, жамоанинг ҳужумдаги чуқурлигини камайтирган деб ҳисобламоқда. Унинг о'рнига ҳужумнинг о'нг қанотида Ян Диоманде майдонга тушади. Диоманденинг тезлиги ва "бирга-бир" вазиятлардаги маҳорати рақиб ҳимоясини кенгайтириб, Беллингем, Килиан Мбаппе ва Бернардо Силва учун бо'ш ҳудудлар очиши керак.
Бу радикал о'згаришлар Гюлер ва Каррерасга бо'лган ишонч бутунлай ё'қолганини англатмайди — улар ҳам о'йин амалиётига эга бо'лишади. Бироқ, Моуринё "Реал"дан ко'проқ вертикаллик, агрессивлик ва олдиндан айтиб бо'лмайдиган услубга эга футбол талаб қилмоқда. Шу сабабли яқин вақт ичида асосий э'тибор бошқа футболчиларга қаратилади.
"Реал" Ла Лигадаги навбатдаги учрашувини 26-август куни о'з майдонида "Реал Сосьедад"га қарши о'тказади.

