Моуринё “Реал” учун трансферлар ойнаси якунланганини маълум қилди

Моуринё "Реал" учун трансферлар ойнаси якунланганини ма'лум қилди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуринё ёзги трансфер ойнасининг қолган давридаги режаларига то'хталиб о'тди. Португалиялик мутахассис ҳозирда янги футболчиларга эҳтиёж сезмаётганини, чунки ихтиёридаги таркибдан то'лиқ қониқиш ҳосил қилганини билдирди. Бироқ, у трансфер ойнаси ҳали ёпилмагани сабабли вазият ҳар лаҳзада о'згариши мумкинлигини инкор этмади. Масалан, ба'зи футболчилар етарли о'йин амалиётига эга бо'лмаганликлари сабабли жамоадан кетишни исташлари мумкин.
"Менинг фикримча, таркиб аллақачон то'лиқ шаклланган ва мен раҳбариятни кимдирга эҳтиёж борлигини айтиб безовта қилмоқчи эмасман. Қо'лимдаги йигитлардан ко'нглим то'қ. Агар кимдир жамоадан кетишни истаса, бу мени хурсанд қилмайди, чунки мен бу таркибни мавсум охиригача сақлаб қолишни истайман", деди Моуринё клуб расмий сайтига берган интервюсида.
Мутахассис трансфер ойнаси ёпилгунига қадар кутилмаган вазиятлар юзага келиши мумкинлигини ҳам истисно этмади:
"Ҳозирча ҳамма о'з ишига мас'улият билан ёндашмоқда, жамоада муҳит ажойиб. Лекин бу — футбол. Эртага президент ёки Хосе Анхел қо'нг'ироқ қилиб, кимдир учун даҳшатли даражада яхши таклиф келганини айтиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Ёки бирор футболчи келиб: 'Икки о'йиндан бери захирада қоляпман, кетаман', дейиши ҳам турган гап".
Эслатиб о'тамиз, "Реал" Испания чемпионатининг янги мавсумини г'алаба билан бошлади — Моуринё шогирдлари сафарда "Эспанёл"ни 2:1 ҳисобида маг'луб этди. "Қироллик клуби" навбатдаги о'йинини о'з майдонида "Реал Сосьедад"га қарши о'тказади.

