Спорт

Моуринё “Реал Мадрид”нинг уч футболчисини таркибдан чиқариб юборади

Моуринё "Реал Мадрид"нинг уч футболчисини таркибдан чиқариб юборади

"Реал Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуринё янги мавсум олдидан жамоа таркибини қисқартиришни режалаштирмоқда. Португалиялик мутахассис ҳозирда 26 нафар футболчига эга бўлса-да, асосий таркибда 20 нафар футболчи билан ишлашни мақсад қилган. Жароҳат олган Эдер Милитао, Ферлан Менди ва Родриго бу рўйхатга киритилмайди. Бу ҳақда АС нашри хабар берди.

Моуринё жамоада ҳар бир позиция учун камида иккита футболчи бўлишини истайди. Айрим чизиқларда футболчилар сони ортиқча экани аниқланган. Шу сабабли ёзги трансфер ойнаси якунига қадар "қироллик клуби" таркибидан уч нафар футболчининг кетиши кутилмоқда.

Эдуардо Камавинга клубдан кетиши мумкин бўлган футболчилардан бири сифатида кўрилмоқда. "Қаймоқранглилар" унга яхши таклиф тушган тақдирда трансферни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ франсиялик ярим ҳимоячи жамоада қолишни истамоқда.

Ферлан Мендининг келажаги ҳам сўроқ остида. Франсиялик футболчининг тез-тез жароҳат олиши Моуринёнинг режаларига таъсир қилмоқда. Шунга қарамай, Менди Мадрид клубини тарк этиш ниятида эмас.

Яна бир номзод — Раул Асенсио. "Реал Мадрид" тарбияланувчиси ҳозирча асосий таркибда қолиш учун мураббийни ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. У ҳам жароҳати сабаб мавсумолди тайёргарлик жараёнида тўлиқ қатнаша олмаяпти.

Эндрик ижарага берилмаслиги ойдинлашди. Моуринё бразилиялик ҳужумчини жамоада олиб қолишга қарор қилган. Мураббий унинг келажакда ҳужум чизиғида муҳим рол ўйнашига ишонмоқда.

"Реал Мадрид" ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун катта маблағ сарфлади. Клуб Ян Диоманде, Марк Кукуреля, Дензел Дюмфрис, Иброҳима Конате, Бернарду Силва ва Карлос Эспи трансферлари учун жами 225 миллион евро атрофида маблағ сарфлади. Моуринё яна Родри трансферини ҳам хоҳлаган, бироқ "Манчестер Сити" футболчиси Мадрид клубига ўтиш таклифини рад этган.

Шу сабабли "Реал Мадрид" янги трансферлардан кўра, аввало таркибни қисқартиришга эътибор қаратади. Моуринёнинг мақсади — мавсум давомида бошқариш осон бўлган, позициялар бўйича мувозанатли ва тахминан 20 нафар футболчидан иборат таркиб шакллантиришдан иборат.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.