Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақидаги хабарни ўсмир тарқатгани аниқланди. У қўлга олинди
АҚШ элчихонаси Москвадаги “Сарицино” музей-қўриқхонасида теракт содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Россия ФХХ ушбу маълумот ТикТокъда видео жойлаган ўсмирдан чиққанини билдирди.

Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақидаги хабарни ўсмир тарқатгани маълум бўлди. У қўлга олинди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот ТикТокъда видео жойлаган ўсмирдан чиққанини маълум қилди. Эҳтимолий теракт ҳақида бундан аввал АҚШ элчихонаси огоҳлантирган эди.
Ўсмир қўлга олинган, унинг шахси ошкор этилмаган.
ФХХ маълумотига кўра, видеода ўсмир ҳарбий услубдаги кийим, юзни беркитувчи ниқоб, кепка, кўзойнак ва қулоқчин тақиб, автоматга ўхшаш буюм билан тушган суратлар бўлган. Шунингдек, унда Москвадаги “Сарицино” музей-қўриқхонасидан олинган фотосуратлар ва инглиз тилида “Мен жой топдим” деган ёзув ҳам келтирилган.
Гап айнан қайси канал ҳақида кетаётгани номаълум.
“ТАСС” хабарига кўра, ФХХ теракт тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот учун америкалик ҳамкасбларига миннатдорлик билдирган.
31-октябр куни АҚШнинг Россиядаги элчихонаси “Сарицино” музей-қўриқхонаси ҳудудида теракт содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Германиянинг Москвадаги элчихонаси ҳам ўз фуқароларига шундай огоҳлантириш берган. Ўша куни музей-қўриқхона “техник сабабларга кўра” ёпилган. Эртаси куни эса ҳудуд яна ташриф буюрувчилар учун очилган.

