Москвада ўзбекистонлик террорчиликни молиялаштирганлик учун тўққиз йилга ҳукм қилинди

Москвада Ўзбекистон фуқароси терроризмни молиялаштирганлик учун тўққиз йилга ҳукм қилинди
Россия пойтахтида 61 ёшли Ўзбекистон фуқароси «Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий» террористик ташкилоти ҳисоб рақамларига пул ўтказганликда айбдор деб топилди. Эркак айбига тўлиқ иқрор бўлди.
Ҳукмни Москванинг 2-Ғарбий округ ҳарбий суди чиқарди. ТАСС хабарига кўра, Россия пойтахтида яшаган эркак мобил илова орқали тергов томонидан ташкилот фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ деб топилган мақсадларда пул ўтказган.
Суд эркак радикал ислом мафкурасини баҳам кўргани ва «Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий» аъзосига молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилганини аниқлади.
Суд мажлисида эркак қўйилган айбловларни инкор этмади ва пул ўтказмалари ҳолатларини тасдиқлади.
Суд унга тўққиз йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. У дастлабки уч йилни қамоқхонада, қолган олти йилни эса қаттиқ тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтайди.
Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин.
Аввалроқ Наманган вилоятида яшовчи шахс террорчиларни ёллаш ва молиялаштириш учун 15 йилга ҳукм қилинган эди.

