Сиёсат

Москвада махфий алоқа тизимлари устида ишлаган генерал ўз жонига қасд қилди

Москвада махфий алоқа тизимлари бўйича фаолият юритган генерал ўз жонига қасд қилди.

Тҳе Моссов Тимес нашрининг хабар беришича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) истеъфодаги генерал-маёри Игор Лаптев Москвада ўз жонига қасд қилган.

83 ёшли Лаптевнинг жасади 20-август куни тушдан кейин Верхняя Красноселская кўчасидаги хонадонлардан бирида топилган. "Совершенно секретно" нашрига кўра, манба шундай деган: "Эркакнинг жасади иш хонасидан топилган, унинг бошида ўқ жароҳати бор эди".

Лаптев Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган. Кейинчалик у узоқ вақт давомида КГБ ва ФСБда хизмат қилиб, ахборот хавфсизлиги масалалари билан шуғулланган.

1990-йилларнинг охирида у солиқлар ва йиғимлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 1998-йилдан бошлаб Лаптев давлат ва корпоратив тузилмалар учун махфий профессионал алоқа тизимларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Информтехника и связ" компанияси директорлар кенгашига раислик қилиб келган.

Украинадаги уруш бошланганидан бери хавфсизлик хизмати генераллари орасида кетма-кет ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилди. Жумладан, май ойида Радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинларининг собиқ раҳбари, 87 ёшли генерал-полковник Станислав Петров Москвада вафот этган эди.

"РБК" хабарига кўра, Петров Чернобил АЕСдаги ҳалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этган ва оғир хаста бўлган. "Gazeta.ru" бу ўз жонига қасд қилиш бўлиши мумкинлигини ёзган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.