Москва ва Боку ўртасидаги кескинлик: диаспора раҳбари депортация қилинди, уч россиялик қидирувга берилди
Озарбойжон Россиянинг уч нафар фуқаросини сиртдан ҳибсга олиб, қидирувга берди, Москвадаги Озарбойжон диаспораси раҳбари Бахтиёр Гасанов Россиядан депортация қилинди.

Москва ва Боку ўртасидаги муносабатлар кескинлашмоқда: диаспора етакчиси депортация қилинди, уч нафар россиялик қидирувга берилди.
Озарбойжоннинг АПА агентлиги хабарига кўра, Москвадаги Озарбойжон диаспораси раҳбари Бахтиёр Гасанов Россиядан чиқариб юборилган. Гасанов 2025-йилда Россия фуқаролигидан маҳрум этилган эди. Июн ойида у ҳибсга олиниб, Мигрантларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.
17-август куни Озарбойжон уч нафар Россия фуқаросини – Россия Транспорт вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Алексей Чадаевни, «Москва 24» телеканали бошловчиси Иван Князевни ва сиёсий маслаҳатчи Семён Ураловни сиртдан ҳибсга олиб, қидирувга берди. Уларга ЁуТубеъдаги Озарбойжонга бағишланган кўрсатувда билдирган фикрлари учун «адоват қўзғатиш» ва «террорчиликка даъват қилиш» айби қўйилган.
Озарбойжон ва Россия расмийлари 2025-йилнинг ёзида Россия Федерацияси ҳудудида Озарбойжон диаспоралари вакилларига қарши оммавий рейдлар ўтказилганидан буён бир-бирларининг фуқароларини ўзаро таъқиб қилиб келмоқда. Озарбойжон ҳам, ўз навбатида, Россия тарғибот оммавий ахборот воситаларининг бир неча ходимини ҳамда 11 нафар тасодифий россияликни – сайёҳлар ва релокантларни ҳибсга олган. ОАВ ходимлари бир неча ойдан сўнг озод қилинган, қолганлар эса реал қамоқ муддатларига ҳукм қилинган.

