Молиявий саводхонлик: ассистанс ким?
Ассистанс — бу суғурта компанияси ва суғурталанган шахс ўртасидаги воситачи бўлиб, суғурта ҳодисаси юз берганда зарур ёрдамни ташкил этади. Масалан, шахс чет элга саёҳат қилиш учун суғурталанган ва сафар давомида касал бўлиб қолди. Ассистанс тиббиёт муассасасини танлаши, суғурталанган шахснинг мурожаатини ва суғурта шартномасида назарда тутилган бошқа хизматларни ташкил қилиши мумкин. Бунда ассистанс суғурта компаниясининг ўрнини босмайди. У […] асосида ҳаракат қилади

Молиявий саводхонлик: ассистанс ким?
Ассистанс — бу суғурта компанияси ва суғурталанган шахс ўртасидаги воситачи бўлиб, у суғурта ҳодисаси юз берганда зарур ёрдамни ташкил қилади.
Масалан, агар шахс чет элга саёҳат қилиш учун суғурталанган бўлса ва сафар давомида касал бўлиб қолса, ассистанс тиббий муассасани танлаб бериши, суғурталанган шахснинг мурожаатини ва суғурта шартномасида назарда тутилган бошқа хизматларни ташкил қилиши мумкин.
Бунда ассистанс суғурта компаниясининг ўрнини босмайди. У суғурталовчи билан тузилган шартнома асосида ҳаракат қилади ва хизматларни суғурта шартлари доирасида ташкил этади.
Хизматлар учун ким тўлайди?
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 26-моддасига мувофиқ, ассистанс хизматлари учун харажатларни суғурталовчи тўлайди. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи ёки суғурталанган шахс улар учун алоҳида тўлов амалга ошириши шарт эмас.
Бошқача айтганда: агар суғурта ҳодисаси юз берса, ассистанс инсонга унинг суғурта шартномасида назарда тутилган ёрдамни олишда кўмаклашади.

